«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Рио Фердинанд ҳужумчи Криштиану Роналду «қизил иблислар» сафида қай тариқа ўсиб боргани ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Бу бирданига юз бермаган, лекин Роналду фавқулодда иқтидор эгаси эди, у ишқибозларни хурсанд қилди. У финтларни яхши кўрарди.
Бунинг учун у машғулот пайтида ўз "насиба"сини олган эди. Ўшанда Руд ван Нистелрой «Ман Юнайтед» ўйинчиси эди ва барча голларни у урарди. Роналду қанотда финт ишлатди, Руд жарима майдони томон югурди. Криштиану эса Нистелройга узатма бермади. Натижада Руд ақлдан озди ва бақирди: "Унинг ўрни циркда, у майдонга тушиши керак эмас". Нидерландиялик футболчи майдонни тарк этган бўлса, Роналду хафа бўлди ва "Нима учун у мен билан бундай гаплашяпти?", деди.
Ўшанда у 18 ёки 19 ёшда эди. Баъзи йигитлар бундай воқеадан кейин ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйган бўларди. Агар кимдир шундай қилишда давом этса, лекин Роналду Руднинг қайсидир даражада ҳақ эканини биларди. Шундан кейин эса у рақамларга, статистикаларга ва голларга қаратди. Натижада у жаҳоннинг энг яхши ўйинчисига айланди.
Биз унинг жаҳлини чиқариш учун: «Жорж Бест ва Дэвид Бекхэмга таққослаганда, сен «МЮ»нинг ҳақиқий еттинчи рақамли футболчиси эмассан», дердик. Унинг қиёфасидан эса «Уларни қандай қилиб ортда қолдиришим мумкин?», деган маънони ўқиш мумкин эди", – деди Фердинанд.