«Барселона»нинг собиқ раҳбари ва айни пайтда президентлик учун даъвогарлардан бири Жоан Лапорта Мессини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солиш кераклиги ҳақида гапирди.
«Мессининг клубдаги кейинги фаолияти устувор вазифа ва уни клубда сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солиш керак. Мен Леога ишонаман, у ҳам менга ишонади.
У ўз мажбуриятларимни бажаришимни билади аммо, барибир у аввалги раҳбарият томонидан алданганлигини ҳис қилмоқда»- дейди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг «Барcелона» билан шартномаси 2021 йил 30 июнгача амал қилади.