"Машъал" расмий сайти хабарига кўра, жамоа 4 январдан Янгиер шаҳрида шуғулланмоқда. Сирдарё вилоятидаги машғулотлар 17 январга қадар давом этади. Бундан кейинги йиғин эса 20-31 январь кунлари Тошкентда ташкиллаштирилади.
Жамоанинг дастлабки йиғинида иштирок эта олмаган легионер футболчилар – сербиялик Игорь Петкович ва туркманистонлик Алик Ҳайдаров жамоа сафига келиб қўшилган. Янгиердаги йиғинда 25 нафар футболчи иштирок этмоқда, дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.
"Клубга оид янгилик сифатида ўтган мавсумни биринчи лигадаги фарм-клубимиз "Машъал-Академия" бош мураббийи сифатида ўтказган Александр Хомяков ҳам бундан буён асосий жамоамизда фаолият олиб боришини ва Владимир Фомичевга ёрдамчи вазифасини бажаришини айтиб ўтишимиз мумкин", деб ёзади "Машъал" расмий сайти.