«Барселона» клуби бошидан кечираётган молиявий инқироз футболчилар маошига таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, "кўк-анорранглилар" жамоа сардори Лионель Мессига маош тўлашда кеч қолишмоқда.
«Барса» жорий мавсумда аргентиналик футболчига умумий миқдорда 8,5 млн евро тўлади. Шартнома бўйича эса шу пайтгача 72 млн. евро тўлаган бўлиши керак эди.
Шу тариқа, «Барселона» маошлар бўйича Мессидан 63,5 млн евро қарз бўлиб қолишмоқда. Бу қайдномага киритилгани учун мукофотлар ва қиёфа ҳуқуқлари учун бериладиган пулни ўз ичига олган.