- Ўйлашимча, қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз. «Истиқлол»да катта иштиёқ бор, қолаверса, улар мезбон сифатида тўп суришади. Ўз-ўзидан улар учун мусобақада ғолиб бўлиш ёқимли. «Ҳоким Кубоги»да иштирокимиз давомида аввал гуруҳ босқичидан ўтдик, кейин чорак ва ярим финал, мана энди финал. Айтишим керак, шу ергача етиб келдикми, биз ҳам «Ҳоким Кубоги»ни қўлга киритмоқчимиз!
«Истиқлол»ни «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўйинини бевосита стадионда томоша қилдим. Рақибимиз катта иштиёқ билан тўп сурадиган жамоа. Таркибида яхши футболчилар бор. Хусусан, «Истиқлол»нинг ҳужум чизиғи кучли кўринди. Шунингдек, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам кўнгилдагидек эканлигини билдим.
Биз финалга тайёрмиз! Таркибда йўқотишлар йўқ. Барча футболчиларнинг ҳолати кўнгилдагидек. Эртага бош совринни қўлга киритиш учун майдонга чиқамиз.
«Ҳоким Кубоги»да қатнашиш учун Фарғонага келдикми, нима учун ғолибликни ўйламаслигимиз керак? Нега турнирда ғолиб бўлиш муҳиммас? Рости, илк кунларда турнирга нисбатан оддийроқ кўз билан қарагандик. Ярим финалдан сўнг нафақат ўзимиз, балки танишлар ҳам «Ҳоким Кубоги»га қизиқиш билдиришни бошлашди. Демак, «Ҳоким Кубоги»нинг обрўси ошган.
Пенальтилар серияси? Биз барчасини 90 дақиқада ҳал қилишни хоҳлаймиз ва шунга ҳаракат қиламиз. Пенальти бу – лоторея. Лотореяда ҳаммага омад келавермайди. 90 дақиқа меҳнат қилиб, лотореяда ютқазиб қўйиш ҳам мумкин ва албатта аламли.