"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клуб сафидаги голлари бўйича Эрик Кантонадан ўтиб кетганидан маъмнун. 23 ёшли футболчи учун кечаги ўйинда "Саутгемптон" дарвозасига урилган гол 83-голга айланди.
- У клуб учун жуда кўп ишлар қилган энг яхши футболчи эди ва мен ундан ўтиб кетганимдан хурсандман. Мен шунчаки кўпроқ гол уришни истайман - деди футболчи.