Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЖЧ-2015 қаҳрамонлари: Улар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+1 | -

2015-йилда Янги Зеландия майдонларида ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилди. Мазкур кичик мундиалда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам муносиб қатнашиб, якунда кучли 8 жамоа орасидан жой олган. “F” гуруҳида Гондурас, Германия ва Фижи терма жамоалари билан жойлашган вакилларимиз, 1-турда Гондурас терма жамоасига 3:4, 2-турда Германияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишган. 3-турда Фижи терма жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғолиб бўлиб, Плей-офф йўлланмасига эга чиқишган.

Нимчорак финалда вакилларимиз Австрия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғолиб чиқишган. Афсуски, чорак финалда Сенегал терма жамоасидан 0:1 ҳисобида мағлубият сабаб мусобақадан хайрлашишига тўғри келган.

Биз сизларга ўша пайтда терма жамоа сафида кимлар ўйнагани ва ҳозир шу фуболчилар қаерда тўп тепаётгани ҳақида маълумот берамиз.

Дилшод Ҳамроев


1-турдаги Гондурас ёшларига қарши ўйинда Сарвар Каримов дарвозани қўриқлаган эди. Аммо, унинг кўп хатолари сабаб, 2-турдан мураббий Дилшод Ҳамроевга ишонч билдира бошлайди. Мундиалдан кейин, кейин Ҳамроев Тошкентнинг "Обод" жамоаси билан шартнома имзолайди. Тошкентликлар сафида ишончли ҳаракат қилган, Дилшод 2019-йилдан Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан шартнома имзолайди. Аммо, "лочинлар" сафида ўз ўрнини тополмаган. Икки мавсум давомида Наманган жамоаси сафида бор-йўғи 4 марта майдонга тушган.

Рустамжон Ашурматов


Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланадиган Рустамжон Жаҳон Чемпионатидан сўнг 4 мавсум давомида "қалдирғочлар" сафида тўп тепган ҳимоячи 121 марта майдонга тушиб, 5 бора рақиблар дарвозасига йўл топа олган. 2019-йлдан Корея Кей-лигаси жамоаси "Кванжу" аъзоси бўлди. Икки мавсум давомида кванжуликлар сафида тўп сурди ва ҳозирда Кореянинг бошқа бир жамоаси "Кангвон" аъзоси ҳисобланади.

Акромжон Комилов


Ўзбекистоннинг турли хил ёш тоифаларидаги терма жамоалари сафида ўйнаган Акромжон Янги Зеландиядаги кичик мундиалда "Бунёдкор" жамоаси таркибида тўп тепарди. Шу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади ва "қалдирғочлар" сафида 2018-йилги мавсум охиригача тўп сурди. 2019-йилдан Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Пахтакор" сафига ўтди ва ҳозирда ҳам муносиб тўп тепмоқда. 2016-йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобланади.

Достонбек Турсунов


Достонбек ёшлар терма жамоаси таркибида Янги Зеландиядаги турнирда 4 бора майдонга тушган. Клублардардаги фаолияти давомида "Нефтчи", "Қўқон 1912", " Металлург" каби жамоаларда ўйнаган ҳимоячи 2019-йилда Япониянинг 2-лигасининг жамоаси "Ренофа Ямагути" сафига кўчиб ўтган. Япониядаги бир йиллик мавсум давомида 19 та ўйинда майдонга тушди. 2020-йилги мавсумдан Корея Кей-лигаси жамоаси "Пусан ай Парк" таркибига қўшилган. Пусанликлар сафида 16 марта ўйин ўтказиб, 1 гол муаллифига ҳам айланди.

Одилжон Ҳамробеков


Қаршининг "Насаф" жамоаси академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Ҳамробеков ёшлар ўртасидаги ЖЧда 5 марта майдонга тушиб, ҳаммасида тўлиқ майдонда ҳаракат қилган. Кичик мундиалдаги ажойиб ҳаракатларида сўнг "Насаф"нинг асосий жамоаси таркибидан ўрин олган. Одил 2013-йилдан 2018-йил мавсум охиригача "аждарлар" сафида тўп тепди. У 2019-йилдан Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси сафига кўчиб ўтди ва ҳозиргача "шерлар"нинг майдон марказида ишончли ҳаракат қилмоқда.

Жавоҳир Соҳибов


U-20 терма жамоамиз футболчиларини мундиалдаги барча учрашувларига сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Жавоҳирни ўша пайтда ўзбек футболининг келажакдаги жавоҳири сифатида қарашарди. Чунки майдонни кўра олиши, шунингдек, ундаги етакчилик қобилияти борлигини сезиш мумкин эди. Соҳибов "Пахтакор" жамоасида ҳам ўз ўрнини топиб бораётган пайтда, жароҳат сабаб анча муддат майдонга тушолмади. Кейинчалик Бекободнинг "Металлург" жамоасига қўшилди, лекин олдингидай ўйинини тополмай келаётган бир пайтда Фарғонанинг "Турон" жамоасидан таклиф тушди ва футболчи фарғоналиклар сафига қўшилди. Яйпанликлар 2021-йилги мавсумдан расман Суперлигада қатнашишади ва бунда Жавоҳирнинг меҳнати ҳам борлигини айтиб ўтиш керак.

Миржамол Қосимов


2015-йилда "Бунёдкор" жамоаси аъзоси ҳисобланган Қосимов Янги Зеландиядаги мундиалда ҳам жамоага катта ёрдам берган. “F” гуруҳидан жой олган вакилларимиз 3-турда Фижи терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғолиб бўлишган. Мазкур голларнинг биттасига айнан Қосимов муаллифлик қилган. Миржамол 2019-йилда тошкентликлар сафидан Олмалиқнинг АГМК жамоасига ўтади ва ҳозиргача мазкур жамоа сафида ўйнаб келмоқда. 2 мавсум давомида "кончилар" сафида 36 марта майдонга тушган.

Отабек Шукуров


Ўзбекистоннинг турли хил ёш тоифаларида тўп тепган Отабек Шукуров океан ортида бўлган кичик мундиалда ҳам муносиб иштирок этган. Шукуров ўтказилган барча учрашувларда тўлиқ ҳаракат қилган. Отабек 2017-йилгача "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоаларида тўп сурган. 2018-йилда БААнинг "Шаржа" жамоасига ўтди. 2016-йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Забиҳилло Ўринбоев


Забиҳилло Ўринбоев жаҳон чемпионатида яхши ҳаракат қилган ўйинчиларимиздан бири ҳисобланади. 5 учрашувда ҳаракат қилиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 1-турда Гондурас терма жамоаси дарвозасига тўп киритган бўлса, иккинчи голини 3-турда Фижи терма жамоаси дарвозасига урган. Футболчилик карmераси давомида "Бунёдкор", АГМК, "Металлург" жамоаларида тўп тепган. Ҳозирги кунда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида тўп суради. Турли хил ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда ҳам ўйнаб, муваффақиятга эришиб келмоқда.

Элдор Шомуродов


Элдор Шомуродов ҳам худди Ўринбоевдек барча учрашувларда майдонга тушган ва Гондурас ва Фижи терма жамоаларига биттадан гол урган. ЖЧдаги ишончли ўйинларидан кейин "Бунёдкор" асосий жамоасида ўйнашни бошлаган. 2017-йилдан Россиянинг "Ростов" жамоасига кўчиб ўтди. Ростовликлар сафида 3 мавсум давомида ҳаракат қилгандан сўнг, унга Италиядан таклифлар тушди ва 2020-йилда Генуянинг "Женоа" жамоаси таркибига қўшилди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам ажойиб ўйинлар ўтказиб келмоқда.

Достонбек Ҳамдамов


Достонбек Ҳамдамов ЖЧда энг сермаҳсул ҳаракат қилган ўйинчилардан биридир. Ҳамдамов ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган ва шу голларнинг иккитасини плей оффда Австрия терма жамоаси дарвозасига киритган. Афсуски, сариқ карточкаларининг ошиб кетиши сабаб, 1/4 финалдаги Мали терма жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборади. Балки, таркибда бўлганда, ярим финал босқичига ҳам чиққан бўлармидик. Достонбек клублардаги фаолияти давомида "Бунёдкор", Россиянинг "Анжи", "Пахтакор" жамоаларида тўп тепган. Бу мавсумдан эса БААнинг "Ал Наср" жамоаси таркибига қўшилди. Ҳозирда ижара асосида БААнинг "Ҳатта" тўп тепмоқда.

Янги Зеландиядаги мундиалда таркибимизда яна бир қанча футболчиларимиз бор эди. Булар Темур Толипов, Жавоҳир Сиддиқов, Аббосжон Отохонов, Хуршид Ғиёсов ва Ботирали Эргашов каби ўйинчилар ҳам майдонга тушиб, ёшлар терма жамоамизга ёрдам беришган.

Жамшиджон Маҳмудов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:04, 04.02.2021.
Ўқилди: 10795 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.