«Атлетико» клубининг янги ҳужумчиси Мусса Дембеле COVID-19га топширган тест мусбат натижа берди. 24 ёшли футболчи ўз уйида карантинга олинди.
Аввалроқ мадридликларнинг бошқа аъзолари — Жоау Фелиш, Янник Феррейры Карраско ва Марио Эрмосода коронавирусга чалинишган эди.
Бунгача «Атлетико»нинг бошқа аъзолари Луис Суарес, Лукас Торрейра, Хосе Хименес ва Иво Грбич мазкур касалликни енгиб ўтишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле «Лион»дан ижарага олинган бўлиб, у ҳали «Атлетико» сафида бирор марта ўйинга тушмади.