Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

«Навбаҳор» раҳбарияти мураббийлар билан йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳнинг матбуот анжумани залида “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти мураббийлар билан йиғилиш ўтказди. Унда клуб вице-президенти Отабек  Саматов, клуб спорт директори Дилшод Алиев, жамоанинг маслаҳатчи-мураббийи, тажрибали мутахассис Виктор Жалилов, “Навбаҳор – фарм” жамоаси бош мураббийи Рашид Ғофуров, “Навбаҳор – U-21” ёшлар жамоаси мураббийлари – Усмон Асқаралиев ва Алишер Маҳмудов, “Навбаҳор – U-18” жамоаси мураббийи Аъзам Ражаббоев иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Отабек Саматов Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов таъкидлаганидек, бу йилдан клубнинг стратегияси ўзгартирилиб, асосий эътибор вилоятимиздаги иқтидорли ҳамда маҳоратли футболчиларга қаратилиши, бу борада “Навбаҳор”нинг барча тоифадаги мураббийлари баҳамжиҳатликда, ўзаро бирликда, фикр алмашган ҳолда иш олиб боришлари лозимлиги, айнан вилоят раҳбарининг ташаббуси билан Давлатобод туманидаги собиқ “Спорт” меҳмонхонаси қайта таъмирланиб, “Навбаҳор”нинг фарм ва U-21 ёшлар жамоалари учун қароргоҳ (база)га айлантирилиши вазифаси белгиланганлиги, тез орада бу борада ишлар бошланиши, иқтидорли футболчилар келажакда “Навбаҳор” таркибидан ўрин олиб, жамоанинг зафарларига ўз ҳиссаларини албатта қўшишлари, шунингдек, халқаро мусобақаларда юртимиз байроғини баланд кўтаришларини таъкидлади.

Виктор Жалилов ҳам Наманган иқтидорли футболчиларга бой вилоят эканлиги, фақат уларнинг иқтидорларини тўғри йўналтириш лозимлигини айтиб ўтди.

Ушбу масалалар юзасидан мураббийлар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди ҳамда иқтидорли футболчиларга кўпроқ эътибор қаратишларини таъкидлашди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:50, 05.02.2021.
Ўқилди: 2352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик