Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Насаф» клуби тарқатиб юбориладими?

Баҳо:
+ | -

«Насаф» клубига тегишли кумуш медаллар борасида

ЎзПФЛ ўтган йилнинг 3 декабрь куни «Насаф»га тегишли бўлган кумуш медалларни клубга расман топширган. Уша куни «Насаф» мавсумнинг сўнгги ўйинида «Локомотив» клубига қарши майдонга тушган.

Вилоят ҳокимининг сўнгги учрашувга эҳтимолий ташрифи билан кумуш медалларни мухлислар кўз ўнгида топшириш таклифи берилган. Аввалроқ «Насаф» U-18 жамоаси ҳам ўз чемпионлик медалларини айнан асосий стадионда ўйиндан кейиноқ қабул қилиб олганди. Бироқ клуб асосий таркиб футболчилари кейинчалик алоҳида рағбатлантирилишини маълум қилган. Медаллар клубнинг ўзида турибди.

«Насаф» борасидаги сўнгги хабарлар борасида

«Насаф» ФК борасидаги қўрқинчли хабарларга босиқлик билан ёндошиш тўғрироқ бўлади. Молиявий муаммолар бор экани факт. Шунингдек, бошқарув тизимида ҳам етарлича муаммо бор эканини тан олиш керак. Буни клубнинг кетма-кет уч йилдан буён ОФК лицензиясини ололмаётгани, шунингдек, "Машъал" ва "Шўртан" клублари фарқли равишда тинимсиз ҳаракатда экани билан изоҳлаш мумкин.

«Насаф»нинг тарқалиб кетишини аниқ талқин қилиш керак. Яъни, етакчи футболчилар ва тажрибали мураббийлар клубда ортиқ ишламасликка қарор қилишлари катта эҳтимол. Бироқ бу «Насаф»нинг тарқалиб кетишини билдирмайди. Оддий мисол, "Шўртан" трансфери тақиқидан келиб чиқиб, Қашқадарё ҳудудидаги футбол мактабларидан 18-19 ёшгача бўлган футболчиларни йиғиб, жамоа шакллантиряпти. «Насаф»да эса бундай ёшлар кўп. Клубнинг молиявий ҳолати бўйича якуний хулосани мухлислар ҳам, журналистлар ҳам, клуб расмийлари ҳам айта олмайди. Якуний хулоса «Насаф» футбол клубини молиялаштирадиган корхона томонидан айтилиши тўғри бўлади. Ҳозирча бизда «Насаф» футбол клуби ёпилиши борасида ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ. Қолаверса, мамлакат титанларидан бири бўлган клубнинг шунчаки йўқ бўлиб кетишига йўл ҳам қўйилмайди. Қисқа қилиб айтганда, хавотир олиш тўғри, аммо ваҳима қилиш ножоиз.

Бу ерда биргина аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, клублар сметаси доимо жуда кеч тасдиқланади. Бу эса футбол клубларини издан чиқаряпти. Бу масала албатта тартибга солиниши шарт.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 17:58, 05.02.2021.
Ўқилди: 8672 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик