Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 7 январь куни Германия Бундеслигаси вакили - "Вердер"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак эди. Аммо ушбу учрашув минтақада юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда "Пахтакор" расмий сайти хабар бермоқда.
"Кеча тунда Анталияда юзага келган фавқулодда ҳолат ўйиннинг ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда. Ҳозирда шаҳарда кучли бўрон ҳукм сурмоқда. Шаҳарда фавқулодда вазият эълон қилинди. Денгиз бўйида жойлашган ҳудудлардаги аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинган", дейилади "Пахтакор" расмий сайтидаги хабарда.
"Пахтакор" расмий сайти хабарига кўра, ўйин бошланишига саноқли соатлар қолган бўлса-да, баҳснинг ўтказилиши ҳозирча сўроқ остида турибди.













