Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Ювентус» Туринда «бўрилар»га қарши

Баҳо:
+ | -

Бугун Италия А серияси 21-тур доирасидаги "Ювентус" ва "Рома" учрашуви ҳақида қисқача превью.

"Ювентус"
"Ювентус" "Интер"га қарши ўйинда мағлуб бўлганидан кейин ўзини анча яхши томонга тиклаб олди. "Болонья" ва "Сампдория»ни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу билан бирга "Наполи" клубини мағлуб этиб, Италия суперкубоги чемпионлиги унвонига сазовор бўлди. “Кекса синьора” чорак финалда СПАЛ устидан йирик 4:0 ҳисобида зафар қучиб, Италия кубоги ярим финалига йўл олди. Андре Пирло шогирдлари ҳозирда А серия жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, битта кам ўйин ўтказган ҳолда, "Рома"дан бир очко ортда қолмоқда, аммо уларнинг етакчи "Милан" билан очколари очколари сони етитани ташкил қилмоқда. Агар, бугун улар римликларни мағлуб этса, учинчи поғонага кўтариб олиш эҳтимоли бор. Шуни сезган туринликлар жамоаси ҳам максимал кучини намойиш этса керак.

"Рома"
Аммо "Рома" жамоаси бир хилда ўйин кўрсата олмаяпти. Азалий рақиби "Лацио"дан, Италия Кубоги доирасида "Специя" жамоаларидан бир хил 0:3 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Охирги икки тур ўйинларида "Специя"ни 4:3, "Верона"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Туринга йўл олмоқда. Ҳозирда Паулу Фонсека шогирдлари Италия чемпионатида 20та ўйин ўтказиб, 40 очко билан 3-ўринда жойлашган. Улар бугун "Юве"ни мағлубиятга учратса, улардан 4 очко олдинга ўтиб кетишади. "Рома" "Ювентус" га қарши сўнгги 3 ўйиннинг 2 мартасида мағлубиятга учрамаган. Бугун "кекса синьора" учун ниҳоятда қийин ўйин бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Мазкур жамоалар ҳақида қизиқарли статистикалар
Ушбу мавсумда А серия ўйинларининг дастлабки 15 дақиқасида ҳеч бир томон "Рома"дан кўпроқ гол ура олмади (8), "Ювентус"дан эса сўнгги 15 дақиқада (14) энг кўп гол уролмаган. Демак, бугун ўйин бошланиши ва ўйин охирида кўп гол урадиган жамоалар ўйинини томоша қилишимиз мумкин. 2020 йил август ойида "Альянц" стадионида бўлиб ўтган "Ювентус" ва "Рома" учрашувида 3:1 ҳисобида "бўрилар" ғалаба қозонган. Бугун "Рома" ғалаба қозонса, "Ювентус" А серияда биринчи марта бир жамоага қарши ўйинда кетма-кет ютқазиши мумкин, аммо "Рома" А серияда "Ювентус"га қарши ўйинларнинг 82 тасида мағлубиятга учраган. Сўнгги марта улар 2002 йил декабрида Фабио Капелло қўл остида "кекса синьора" га қарши учта лига ўйинларини мағлубиятсиз ўтказган.

Жамоа янгиликлари ва эҳтимолий таркиб
"Зебралар" кетма-кет ўнинчи А серия чемпионлигига ҳаракат қилишмоқда. "Ювентус" "Интер"га қарши ўйинда мағлубият аламини тортиб кўргандан буён беш учрашувдан иборат ғалабали серияни бошлади. Улар Криштиану Роналдунинг дубли эвазига Италия кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида "нерадзурри"дан қасос олишга муваффақ бўлишди. Аммо, улар ҳали ҳам турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган "Милан"дан 7 очко ортда қолишмоқда. Гарчи уларнинг ҳисобида бир ўйин бор бўлса-да.

Бугунги учрашувда "Кекса синьора"га сариқ карточкалари кўпайиб кетганлиги сабабли Родриго Бентанкур ёрдам беролмайди. Ўтган турдаги "Сампдория"га қарши ўйиннинг 37-дақиқасида сариқ олган футболчи ҳисобидаги огоҳлантиришлар сони 4 тага етган эди. Бу жамоа учун катта йўқотиш бўлиши мумкин.

Айни пайтда, "Рома" сўнгги бир неча ҳафта ичида ички ва ташқи муаммоларга жуда кам дуч келди. Улар яқинда "Даллас" жамоасидан Брян Рейнолдснинг шартномасини эълон қилишди. "Бўрилар"да бугунги учрашувда катта йўқотиш бор дейиш мумкин. Жамоанинг голеадор ярим ҳимоячиси Лоренсо Пеллегрини ёрдам бера олмайди. Унинг ҳам ҳисобида сариқ карточкалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли, мазкур учрашувни ўтказиб юборади.

"Ювентус" (4-3-3): Шесни, Куадрадо, Де Лигт, Бонуччи, Данило, Маккенни, Артур, Рабио, Кьеза, Роналду, Мората.
"Рома" (3-4-2-1): По Лопес, Манчини, Ибанез, Кумбулия, Карсдорп, Гонсало Виллар, Жордан Верету, Леанардо Спинассола, Педро, Мхитарян, Майорал.

Мазкур қизиқарли учрашув бугун Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:04, 06.02.2021.
Ўқилди: 2231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.