Аргентинанинг «Годой-Крус» клубини уругвайлик футболчиси Сантьяго Гарсия ўз жонига қасд қилди. У 30 ёшда эди.
Аргентина матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, Сантьягога психиатр ёрдамида даволанаётганди. Бугун унинг жонсиз танасини Годой-Крус шаҳридаги хонадонидан топишди.
Сантьяго фаолияти давомида «Насьонале», «Атлетико Паранаэнсе», Туркиянинг «Қосимпошшо» ва «Ривер Плейт» клублари ўйнаган. 2010/2011 йилги мавсумда у Уругвай чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлганди, 2017/2018 йилги мавсумда эса Аргентинанинг энг яхши тўпурар футболчиси бўлганди.