Кириш Регистрация

Деян Журжевич: "Табиат инжиқлиги "Пахтакор"га панд берди"

Баҳо:
+ | -
Фото: pakhtakor.uz

Анталияда юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли "Пахтакор"нинг Германия Бундеслигаси вакили - "Вердер"га қарши ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Жамоанинг янги бош мураббийи - Деян Журжевич юзага келган ҳолат бўйича ўз фикрларини билдираркан, табиат инжиқлиги жамоага панд берганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда "Пахтакор" расмий сайти хабар бермоқда.

"Албатта, табиатнинг бугунги инжиқлиги бизга панд бермай қолмади. Ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетиш керак. Ўйин бўлмаса, эътиборни бошқа машғулотларга қаратамиз", деди "Пахтакор" устози.

"Пахтакор" расмий сайти хабарига кўра, "бугунга белгиланган икки маҳаллик машғулот фитнес залида бўлиб ўтди, бунда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилди".

"Мақсадимиз, Олий Лига ва Осиё Чемпионлар Лигасида муносиб иштирок этиш экан, бизни кутиб турган муҳим ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришимиз шарт. Асосийси, расмий ўйинлар бошлангунга қадар шогирдларим оптимал ҳолатда бўлишса бас. Бугунги барча ҳаракатларимиз айнан шунга қаратилган", деди "Пахтакор" бош мураббийи Деян Журжевич.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:38, 07.01.2012.
Ўқилди: 45952 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик