Кириш Регистрация

Мексикалик дарвозабон одам ўғирлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Баҳо:
+ | -

Мексика хукумати миллий терма жамоанинг собиқ дарвозабони Омар Ортисни (Omar Ortiz) одам ўғирлаш жиноятига алоқадорликда гумон қилиб, ҳибсга олди. Нуэво-Леон штати полицияси вакили Хорхе Домене сўзига қараганда Ортис камида икки одамни ўғирлаш жараёнида иштирок этган.

Ортис ўз таниш-билишлари ёрдамида жиноятчиларга жабрдийдаларни танлашда ёрдам берган. Ўғирликни эса маҳаллий наркобаронларга алоқаси бор жиноят гуруҳлари амалга оширганлар. Улар ўғирланган одам учун 1 миллион песо (тахминан 73 минг доллар) миқдорида хақ талаб этганлар. Ортис эса ёрдами учун бу пулни 10 фоизини олган.

Қўлга олинган футболчи "Монтеррей" клуби аъзоси ҳисобланади. Мексика терма жамоаси сафида у бор йўғи бир ўйинда майдонга тушган. 2010 йил май ойида эса допинг истеъмол қилганликда айбланиб, 2 йилга футболдан четлатилган эди.

Манба: www.reuters.com
Киритилди: 13:18, 08.01.2012.
Ўқилди: 38355 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик