Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ўзбек футбол қайта уйғонмоқдами?

Баҳо:
+ | -

Футбол мухлислиги аксаримиз учун ота мерос. Яъни, дадаларимизнинг футболга мухлислигини кўриб катта бўламиз ва ўзимиз ҳам бу спорт турига меҳр қўямиз. Менда ҳам шундай.

Албатта, дадам билан ўзаро суҳбатларимизнинг аксари Европа футболи ҳақида бўлади. Негадир ўзбек футболи ҳақида узоқ фикр алмашолмаймиз. Ҳатто, бу мавзу хабар ва тасдиқдан нарига ўтмайди. Баҳслар йўқ, фикрлар қарама-қаршилиги ноль даражада, хуллас. Лекин, ўтган йили шу нарса ўзгарди. Аввалига эътибор бермабман. Футболга бир мунча яқин бўлганим, унда-бунда маҳаллий футбол тадбирларига чиқиб юрганим боис сўраб қўйяптилар чоғи, дедим дастлаб. Кейин бу ҳол кўпая бошлади. Биз ўзбек футбол клублари, лигалардаги ўйинлар ва “ўйинлар” ҳақида яхшигина баҳслашадиган бўлдик. Билмам, бу балки Футбол ТВ Про Лига ўйинларини трансляция қилишни бошлагани боисмикан ёки бошқа сабабданми? Аниқ англамадим ҳозирча.

Кейин бир кичик воқеалар сабаб, дадамдаги бу қизишнинг уйғониш сабабларини тушунгандек бўлдим. Хуллас, ҳар куни ўтиб юрадиганим пойтахтдаги марказий кўчаларнинг бирида жуда баланд бино қурилаётганини пайқадим. “Эҳ-ҳе, буни қачон кўтаришга улгуришди. Ҳар куни шу ердан ўтиб нега қурилишни пайқамадим-у, ҳозир кўриб хайрон бўлиб турибман”, - дея фикрладим. Сўнг назар ташласам бино олдида бир-неча кўтарма кранлар жуда фаол ишламоқда. Шунда тушундим: маълум бўлишича, аслида бу бино қурилиши бошланганига анча вақт ўтган ва орада қурилиш тўхтаб ҳам қолган. Анча баландлаб қолган бино олдидаги ўша кранларнинг ҳаракати тўхтаб қолгани боис ўтган-кетганда унинг борлигини ҳам ҳис қилмаган эканман. Кейин ҳаракат қайта бошлангач пайқадим. Худди шундек, аввал бир нуқтада, турғун ҳолатда бўлган ўзбек футболи, яъни клублар ўртасидаги турнирлар аксар қатори дадамнинг ҳам ёдидан чиққан ёки эътиборини тортмай қўйган.

Энди-чи?

Асли мисолни ўзимнинг энг яқин кишимдан келтирдим-у, чойхоналарда дўстлар билан учрашганда уларнинг ҳам ички мусобақаларга қизиқиши бир-мунча ортганини сезаман. Майлида, Фарғонада ўтган Про Лиганинг машҳур ўйини кабилар бўлсин ёки шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар бўлсин, муҳими қизиқиш ва муҳокама мавжуд.

Суперлигада клублар сонининг меъёрлашгани (атайин “қисқаргани” демадим) ва бунинг ортидан Про Лигадаги рақобатнинг ортгани, хусусий секторнинг жуда секин бўлсада футболга қизиқа бошлагани қувонтиряпти. Бу қизиқиш фақат хусусий клубларининг пайдо бўлишида кўринмайди. Масалан, Лигаларда титул ҳомийлар пайдо бўлгани ёки Футбол ТВнинг Про Лига трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритганини ҳам хусусий секторнинг ўзбек футболига қизиқишидандир. Клублар тўлайдиган бадал пулларининг камайгани ва келажакда улардан буткул воз кечиш мумкинлиги айтилмоқда. Аёллар футболида ҳам шундай ўзгаришлар, айтишларича у ерда бадал пуллари мавзуси ёпилибди, ҳатто. Хуллас, кран ишламоқда ва бино (ўзбек футболи) эътиборни торта бошлади.

20 февраль куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтар экан. Ундан кейин, Про Лига ҳақида ҳам янгиликлар чиқиб қолса керак... Кутамиз!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 18:01, 11.02.2021.
Ўқилди: 6231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.