Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

“Олимпик” жамоасининг мавсумолди ташкилий масалалари муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, футбол бўйича Олимпия терма жамоамизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олишини таъминлаш учун ҳозирдан амалий ишлар бошлаб юборилган. Бу борада МОҚ кошида “Олимпик” жамоаси шакллантирилди.

Бугун МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, “Олимпик” жамоаси вакиллари ўртасида ташкилий масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатов, «Пахтакор» футбол клуби бош директори Дмитрий Адисман, “Олимпик” ФК бош директори Алишер Полатов ва жамоа бош мураббийи Тимур Кападзелар иштирок этишди.



Даставвал, Тимур Кападзе мавсумга олиб борилаётган тайёргарлик, жамоага жалб қилинган футболчилар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг МОҚ раиси мавсумнинг очилиш ўйинига тайёргарлик бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

“Мавсум бошида жамоамизни таништириш учун матбуот анжумани ташкил қилсак. Қолаверса, илк уй учрашувини юқори савияда ташкил қилиш бўйича ҳам бир қатор дастурларни кўриб чиқишимиз лозим. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек футболининг ривожи учун ёш футболчиларни «Олимпик» жамоасига қўйиб юборишга рози бўлган бир қатор клубларимизга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчимиз. Асосийси, бизнинг ташаббусимизни ҳукуматимиз қўллаб-қувватламоқда”, – деди МОҚ раиси.

Шунингдек, суҳбат давомида жамоанинг вақтинчалик базаси жойлашадиган “ЖАР” спорт мажмуасининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, унинг фойдаланилмаётган ҳудудларида юқори сифатли сунъий майдонларни қуриш, футболчилар билан тузиладиган шартномаларни батафсил ўрганиб чиқиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Эслатиб ўтамиз, «Олимпик» жамоаси 2021 йил футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Про-лигасида иштирок этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:15, 12.02.2021.
Ўқилди: 3064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик