Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Сербиялик мафия аъзолари «Партизан» футбол клуби стадионида макон қургани маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: ЕВРОПА

Сербия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан «Партизан» футбол клуби мухлислар гуруҳи панасида фаолият юритаётган жиноий гуруҳ етакчилари Велко Беливука ва Марко Милкович қўлга олинди.

Беливука жиноий тўдаси наркотик моддалар ва қурол савдоси, ўғрилик билан шуғулланган, шунингдек, кўплаб қотилликларга қўл урган. 8 февраль куни мафия аъзолари уюшган жиноятчиликка қарши уруш очган Сербия президенти Александр Вучичга суиқасд ҳозирлаётгани маълум бўлган.

Полиция қатор тинтувларни ўтказган, хусусан, «Партизан» стадионидаги бункер ҳам тинтув қилинган. Жиноий гуруҳ аъзолари бункердан ўз мақсадлари йўлида фойдаланган, унинг калитлари фақат Беливука ва унинг яқинларида бўлган. Тинтув вақтида бинодан кишан калитлари, резина болғалар ва мобил алоқа сигналларини тўсувчи мосламалар топилган.

Экспертлар қон излари ва одам суяги бўлакларига дуч келган. Полиция тахминларига кўра жиноий гуруҳ бункерда одамларни қийноққа солган ва ўлдириб юборган, кейин эса мурдалар бўлакларга бўлиниб, махфий жойга олиб кетилган. Маълум бўлишича, сўнгги 1,5 йилда ўндан ортиқ киши жиноятчилар қурбонига айланган. Ўрганилган видеотасвир маълумотларига кўра, икки киши стадион бункерига кирган ва у ердан қайтиб чиқмагани аниқланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:28, 13.02.2021.
Ўқилди: 2669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик