Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

А серия. «Торино» - «Женоа». Превью

Баҳо:
+ | -

"Женоа" бугун Италия А серияси 22-тур доирасидаги учрашувини ўтказади. Уларнинг рақиби эса, Туриннинг "Торино" жамоаси ҳисобланади. Мазкур жамоаларнинг имкониятлари, жамоавий янгиликлари, ўзаро баҳслари ва эҳтимолий таркиби ҳақидаги қисқача превьюни сизларга тақдим этамиз.

Бу икки жамоа ҳам ўтган турда мағлубиятга учрамади. "Торино" Бергамода "Аталанта" билан ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, "Женоа" эса "Луижи Феррарис" стадионида Неаполнинг "Наполи" жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этди.

"Буқалар" "Аталанта"га қарши ўйинда ажойиб характер кўрсатишди. 3:0 ҳисобида ортда бора туриб, якунда 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Умуман олганда, Гасперини жамоаси туринликларнинг ҳимоясидаги хатоларни кўрсатиб берди.

Генуяликларнинг эса ишлари анча яхши томонга ўзгарган. А сериянинг 5 та учрашувидан бери мағлубиятга учрамай, ўзига хос серия қайд этишмоқда. Ўтган турда ҳам, таркибида Лосано, Инсинье, Бакайока каби етакчи футболчилари бўлган "Наполи" жамоасини таслим этди. "Гриффонлар"нинг икки голини ҳам неопилликларнинг собиқ футболчиси Горан Пандев томонидан киритилди.

"ТОРИНО"

Айни пайтда туринликларнинг ишлари жойида эмас, 21-турдан кейин 16 очко тўплаб, турнир жадвалида 17-ўринда туришибди. Хавфли ҳудудда жойлашган "Кальяри" жамоасидан бор-йўғи 1 очко кўп жамғариб, улардан бир поғона олдинда жойлашган. "Буқалар"нинг ҳимоядаги ўйинлари унчалик яхши эмас, улар 21 баҳсда майдонга тушиб, ўз давозасидан 41 марта тўп олиб чиқишган. Бу кўрсатгич бўйича лигада "Парма" жамоаси билан иккинчи ўринда турибди. Туринликлар сўнги 11 учрашувда бор-йўғи 7 очкони қўлга киритишди. Агар, бугун генуяликлар устидан ғалаба қозонса, турнир жадвалидаги ўрнини ҳам бироз яхшилаб олиши мумкин. "Торино" бугунги учрашувга ортиқча йўқотишларсиз ташриф буюрмоқда. Фақатгина, яқинда "Бетис" жамоасидан трансфер қилинган Антонио Санабрия жароҳати сабаб майдонга туша олмайди.

"ЖЕНОА"

Ҳозирда генуяликлар турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаб олишган. Давиде Баллардини шогирдлари айни пайтда 21 ўйинда майдонга тушиб, 24 очкони ўз ҳисобларига ёздириб қўйишган ва турнир жадвалида 12-поғонани банд этиб туришибди. Гарчи, "гриффонлар" бешта учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган бўлса-да, бугунги учрашувда жароҳати сабаб кўпгина футболчилар майдонга тушмайди. Элдор Шомуродов кечаги кенгайтирилган таркибга киритилган бўлса ҳам, бугунги учрашувда майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Умуман олганда, "Женоа" сафида бир қатор етакчи футболчилар Марко Пяца, Андре Мазелло, Элдор Шомуродовни жароҳат сабаб майдонда кўрмаслигимиз мумкин. Агар, мазкур футболчилар бугун майдонга тушмаса, Баллардини шогирдлари бироз қийналиб қолиши мумкин. Чунки жамоага анча мослашиб кетган Шомуродов ўз етакчилигини намойиш этиб келаяпти. Бугунги учрашувдаги ғалаба турнир жадвалига ҳам таъсир қилади. "Женоа" билан бир хил очко тўплаган "Удинезе" жамоаси 22-турда Римда "Рома" жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур беллашувда римликларнинг имконияти бироз юқори баҳоланаётганини ҳисобга олсак, ушбу турдаги генуяликларнинг ғалабаси жадвалда 11-ўринга чиқиб олиш учун ажойиб имконият яратади.

Ўзаро тўқнашувлар

"Торино" сўнгги йилларда "Женоа" жамоасидан бироз устунроқ ўйин кўрсатмоқда. Мазкур жамоаларнинг сўнги 10 учрашувининг 4 мартасида "буқалар" ғалаба қозонган бўлса, атиги икки мартагина "гриффонлар" уч очкога эга чиқишган. Қолган иккита учрашувда эса дурангга имзо чекишган. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида туринликлар "Луижи Феррарис" стадионидан уч очко билан ортга қайтган. Саша Лукичнинг голи ҳамда "Женоа" аъзоси Лука Пеллегрини ўз дарвозасини ишғол қилиши натижасида "Торино" икки тўп фарқи билан олдинда бораётган эди, аммо 90+4-дақиқадаги Скамакканинг голи ҳисобдаги фарқни биттага камайишига олиб келган ва буқалар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга. Женоаликлар сўнгги марта 2017-йилда "Торино" устидан ғалаба қозонишган. Шундан сўнг мана 8 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Туринликлар генуяликлар устидан ғалаба қозониш бўйича ўзига хос серия давом эттиришмоқда. Ҳозиргача, кетма-кет 7 учрашувдан бери "гриффонлар" устидан ғалаб қозониб келмоқда.

Эҳтимолий таркиблар

"Торино" (4-3-1-2): Сиригу, Уилфрид Синго, Бремер, Лянко, Николя НъКулу, Армандо Иссо, Томас Ринкон, Саша Лукич, Карол Линетти, Заза, Белотти.

"Женоа" (4-3-2-1): Перин, Голданига Радованович, Лука Пеллегрини, Кришто, Сапата, Заппакоста, Милан Бадел, Миха Зайс, Шомуродов, Скамакка, Пандев.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бугунги учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоага ҳам керак. "Торино" хавфли ҳудуддан бироз узоқлашишга ҳаракат қилса, "Женоа" турнир жадвалидаги ўрнини янада яхшилаб олишга ҳаракат қилади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан бугун 19:00 да старт олади.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:42, 13.02.2021.
Ўқилди: 4773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.