“Манчестер Сити“ бош мураббийи Пеп Гвардиола “Тоттенхем“га қарши ўйиндан сўнг, фикр билдирди.
“Биз ғалаба қозонишга лойиқ эдик. “Шпорлар“ дарвоза устунига зарба беришди. Бу ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин эди, аммо биз ўзимиз хоҳлаганимиздек ўйин намойиш этдик. “Тоттенхем“ ўзгача хусусиятларга эга.
Ўтган сафар ҳам биз яхши ўйнадик, аммо 0:2 ҳисобида ютқазган эдик. Улар ҳаводан қандай қилиб имконият яратишни билишади. Бу маҳорат ва рақиб мураббийининг ўзига хос ёндашуви. Бизнинг эса ўз услубимиз бор ва унга риоя қиламиз.
Сиз жуда сабр-тоқатли бўлишингиз керак. Пенальтини энди фақат Родри амалга оширадими? Йўқ. Мен унинг жасоратига қойил қоламан, аммо бу энг яхши зарба эмасди“ -дейди мутахассис.