Кириш Регистрация

"Шўртан" Михаил Наумов билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -
Фото: fcshurtan.uz

Ғузор клуби "Насаф"нинг собиқ дарвозабони Михаил Наумов билан икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда "Шўртан" расмий сайти хабар бермоқда.

2011 йилги мавсумни "Шўртан" таркибида якунлаган грузиялик дарвозабон Михаил Алавидзе Олий Лигада легионер дарвозабонлар хизматидан воз кечилганидан сўнг клубни тарк этганди. Алавидзенинг ўрнини тўлдириш учун Михаил Наумов таклиф этилганди.

"Шўртан" расмий сайти хабарига кўра, 7 январь куни Михаил Наумов клуб раҳбарияти билан шартноманинг молиявий бандларини келишиб олган ва "Шўртан" билан 2 йиллик битимга имзо чеккан.

"Шўртан" билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Мавсум якунига етганидан сўнг бир нечта клублардан таклифлар бўлганди. Уларнинг орасида "Шўртан" ҳам бор эди. Янги жамоам сўнгги икки йилда ижобий ўзгаришларни амалга ошира олди ва йилдан-йилга ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Қолаверса, Игорь Криушенко ҳам тажрибали мураббий эканлиги олиб бораётган машғулотларидан билиб олса бўлади. Насиб қилса, "Шўртан" жамоасида ўзимнинг бор кучимни ишга соламан ва олдимизга қўйилган вазифани бажаришга астойдил ҳаракат қиламан", деди Наумов клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Наумовгача "Қизилқум" жамоасида ҳаракат қилган Обид Жўрабоев ҳам "Шўртан" билан икки йиллик шартнома имзолаганди.

Манба: www.fcshurtan.uz

Наумов Қашқадарёни тарк этмайдиган бўлди. У Қашқадарёнинг учала "гранди" таркибида ўйнашга улгурган ягона дарвозабонга айланса ажабмас.

Киритилди: 19:24, 08.01.2012.
Ўқилди: 41175 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4907]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4001]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3237]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3234]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3165]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2843]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2814]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2559]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2530]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.