«Милан» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма узоқ давом этган уринишлардан сўнг ниҳоят жамоада қолишга қарорга қилди.
Бу ҳақда унинг агенти Мино Райола хабар бермоқда. У яқин орада раҳбарият билан шартноманинг тўлиқ бандларини келишиб олади. Жижининг амалдаги битими жорий йил ёзгача мўлжалланган.
Футболчига «Челси» ҳамда «Реал» клубларидан ҳам таклифлар бўлган эди.