Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Расмий хабар: Бокс бўйича Токио-2020 жаҳон лицензион мусобақаси бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан бокс бўйича Токио-2020 лицензион мусобақасини ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи ушбу спорт тури бўйича Парижда ўтиши режалаштирилган жаҳон лицензион мусобақаси бекор қилинганини расман тасдиқлади. Бу борада барча Миллий олимпия қўмиталарга расмий хабар юборилмоқда.

Хабарда бутун дунёда янги эпидемиологик вазиятнинг қайта авж олаётгани, спортчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш ташкилотнинг асосий мақсади экани сабаб қилиб кўрсатилган. Шу тариқа, июнь ойида Парижда ўтадиган жаҳон лицензион мусобақаси ўтказилмайдиган бўлди.

Ҳозирда бокс бўйича 53 та йўлланма (32 эркаклар ва 21 аёллар) тақсимланмай қолган эди. Маълум қилинишича, ушбу квоталар барча қитъаларга боксчиларнинг Олимпия вазн тоифаларидаги рейтинг поғоналарига қараб тарқатилади. Бунда сўнгги 4 йил (2017-2021) орасида ўтказилган халқаро мусобақалар инобатга олинади. Бунгача ўтказилмаган Америка ва Европа қитъаларидаги саралаш мусобақалари май-июнь ойларида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йил Иорданияда ўтган лицензион мусобақа орқали 7 та (6 эркак ва 1 аёл) йўлланмани қўлга киритган эди.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 20:40, 16.02.2021.
Ўқилди: 2687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.