Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Тотти: "Гол уришимни ҳис қилгандим"

Баҳо:
+ | -
Фото: Getty Images

"Рома" сардори Франческо Тотти Италия чемпионати 17-туридан ўрин олган "Кьево"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, жамоа ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

Учрашув римликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйинда киритилган ҳар иккала голга 35 ёшли Тотти муаллифлик қилди. Голлар пенальтилардан кейин киритилди. Ушбу голлар Тотти учун 2011 йилнинг 22 майидан бери Италия А Сериясидан урилган дастлабкилари бўлди.

"Жамоамизнинг бугунги ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун мен жуда ҳам узоқ кутган голларим эвазига ғалаба қозондик. Тез орада гол ура олишимни ҳис қилиб тургандим. Ҳатто "Кечикканим учун кечиринг" деган махсус майка тайёрлаб, уни футболкам остидан кийиб ҳам олгандим. Бармоғимни оғзимга солиб нишонлаганим иккинчи голни мен фарзандларимга бағишладим. Улар ҳар доим менга содиқ", деди "Рома" сардори.

"Биз яхши ўйин кўрсатдик, қишки байрамлар арафасида ҳам аъло даражадаги ўйинларни ўтказгандик. Муҳим томони, биз янги йилни ҳам тўғри кайфиятда бошлай олдик. "Фиорентина"дан қабул қилинган мағлубият жамоамиз учун ҳал қилувчи ўйин бўлди, деб ўйлайман. Шундан сўнг жамоа мураббийнинг атрофида жипслаша олди ва энди бу ўз мевасини бермоқда", дея қайд этиб ўтди "Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 06:07, 09.01.2012.
Ўқилди: 39881 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.