Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ЕЧЛ. «Порту» ўз майдонида «Ювентус»га қарши. (Превью)

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичлари бугун ҳам давом эттирилади. Қизиқарли ўтиши таҳмин қилинаётган яна бир учрашувлардан бири, «Порту» ўз майдонида «Ювентус» жамоасини қабул қилади. Учрашув қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ, чунки бунга етарлича сабаблар топиш мумкин. Португалияликлар ўз тарихида «зебралар»ни умуман ютмаган бўлса, яна бир сабаб, «Юве» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз ватани жамоасига қарши майдонга тушади. Шу каби қизиқарли маълимотларга бой бўлган учрашув превюсини сизларга тақдим этамиз.

 

«Порту»


«Порту» «C» гуруҳида иккинчи ўринни олиб плей-оффга чиққан жамоа ҳисобланади. «Манчестер Сити», «Олимпиакос» ва «Марсель» билан бир гуруҳдан жой олган клуб, 13 очкони қўлга киритган. Португалия чемпиони гуруҳда фақатгина, «Манчестер Сити» жамоаси устидан ғалаба қозонолмаган. Англияда 1:3 ҳисобида мағлубият билан ортга қайтган бўлса, «Драгау» стадионида кечган иккинчи ўйинда томонлар 0:0 ҳисобидаги дуранга имзо чекишган. Аммо, «Порту» Греция ва Франция вакиллари устидан битта ҳам гол ўтказмасдан, ғалаба қозонишган.
«Порту»нинг ишлари ҳозир яхши ҳолатда эмас. Чунки улар Португалия чемпионати доирасидаги сўнги 4 учрашувдан бери дуранг қайд этиб, етакчи «Спортинг»дан 10 очко ортда қолишмоқда. Шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб, шуни айтишимиз мумкинки, «Ювентус»га қарши учрашувда уларни фаворит жамоа дейиш жуда қийин. «Аждарлар»нинг охирги ўйинларига назар солсангиз, улар аутсайдер жамоаларга қарши ўйинларда ҳам қийналиб қолишмоқда. Португалия Пример-лигаси доирасидаги охирги турда турнир жадвалида сўнги ўринларда кетаётган жамоага қарши учрашувда, биринчилардан бўлиб, дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди. Бу эса уларнинг ҳимоясида ЕЧЛдан кейин, етарлича муаммо пайдо бўлганини кўрсатади.
Умуман олганда жамоа голли вазиятларни яратишда муаммога дуч келишмоқда. Таркибдаги Меҳди Тарими ва Серхио Оливейра каби футболчилар одатдагидек, яхши ўйин кўрсатишмоқда. Уларнинг қаторига Мусса Марегани ҳам қўшиш мумкин, аммо таркибдаги қолган ўйинчилар ҳар доим ҳам стабил ўйин кўрсатишмаяпти.
Шуни унутмаслик керакки, Чемпионлар Лигаси гуруҳидан чиқишда ҳимоянинг ўрни муҳим аҳамиятга эга эди. «Аждарлар» гуруҳ босқичидаги олтита ўйиннинг бештасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди ва улар буни кетма-кет амалга оширди. Бундан кўриниб турибдики, Серхио Консейсау шогирдлари муҳим ўйинларда ҳимоявийроқ ўйин кўрсатишади. Гарчи, баъзида иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнасада, керакли пайтда натижани ўзи учун ижобий томонга ўзгартира олиши ҳам мумкин.
Жамоа таркибида унчалик катта йўқотишлар йўқ. Фақат жамоанинг гвинея-бисаулик ҳужумчиси Нану таркибда йўқ. У Португалия чемпионати доирасидаги «Белененсеш» жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган эди.


«Ювентус»


«Ювентус» «G» гуруҳида «Барселона» билан бир хил 15 очко тўплаб, кейинги босқичга чиқди. Гуруҳда улар билан бирга, Киевнинг «Динамо»си ва Венгриянинг «Ференцварош» жамоалари ҳам бор эди. «Кекса Синёра» гуруҳдаги 6 ўйиндан бештасида ғалаба қозонган. Фақатгина, каталонияликларга қарши ўз уйида кечган дастлабки ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган, аммо «Камп Ноу»даги иккинчи ўйинда, йирик 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган.
Гарчи, «зебралар» яқинда Италия суперкубогини қўлга киритган, Италия кубоги финал босқичига чиққан бўлсада, «Ювентус»нинг ҳам А сериядаги ишлари унча яхши эмас, чунки ҳозирда улар турнир жадвалида 4-ўринда кетишмоқда ва етакчи «Интер»дан бир ўйин кам ўтказган ҳолда, 8 очко орқада қолмоқда. Бу қанчалик бугунги ўйинга таъсирини ўтказади, буни бир неча соатлардан сўнг билиб оламиз.

«Ювентус»да бугунги баҳс олдидан бир нечта жиддий йўқотишлар бор. Артур, Куадрадо, Бонуччи каби ўйинчилар жароҳат сабаб Портудаги ўйинни ўтказиб юборади. Артур ва Бонуччи А серия 21-тур доирасидаги «Рома»га қарши ўйинда жароҳат олган. Куадрадо эса, ўтган турда «Наполи»га қарши ўйинда бўғинлар билан боғлиқ жароҳат орттириб олди. Мазкур ўйинчиларнинг барчаси «Юве» асосий таркиб ўйинчилари эканлигини ҳисобга олсак, бу жамоа учун жиддий йўқотиш ҳисобланади. Қолаверса, кеча жамоа бош мураббийи Андеа Пирлонинг айтишича гарчи умумий таркибдан жой олганига қарамай, клубнинг аргентиналик футболчиси Пауло Дибаланинг ўйинга тушиш эҳтимоли кам. Шунингдек, Аарон Рэмзи мушаклари билан боғлиқ жароҳатдан соғайгани ва бугунги учрашувни катта эҳтимол билан асосийда бошлаши айтиб ўтилган. «Ювентус»га сўнги икки учрашувдан бери гол уриш муаммо бўлиб келмоқда. «Интер»га қарши кубок жавоб баҳсида, асосан биринчи ўйиндаги ҳисобни сақлаб қолишган бўлса, «Наполи» билан ўйинда яратилган имкониятларидан фойдалана олмаслик билан боғлиқ муаммога учради. Бразилиялик Артурнинг йўқлиги, айнан Неапольдаги ўйинда сезилди.
«Юве»нинг асосий ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Альваро Мората бугунги ўйинга шай ҳолда етиб келишган. Уларнинг ўйинлари ҳақида гап кетганда, иккиси ҳам ҳозирда юқори формада эканлигини айтиш мумкин. Аммо Моратада гол уриш бўйича муаммолар етарлича топилади. Испаниялик ҳужумчи 2021 йилда бор-йўғи 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Аммо, бу голларни ҳам Италия кубоги ва суперкубоги баҳсларида киритгани, бу муаммони янада чигаллаштиради.


Ўзаро қарама-қаршиликлар.


Мазкур баҳс, бу икки жамоа ўртасидаги бешинчи баҳс бўлиб тарихда қолади. Жамоаларнинг илк ўйини 2001 йилда, чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган. Португалияда кечган биринчи ўйинда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, Туриндаги ўйинда мезбонлар 3:1 кўринишидаги ғалабага эришган. 2017 йилда мазкур жамоалар яна тўқнаш келишган. Ўша мавсумда «кекса синёра» ҳар икки баҳсда ҳам ғолиб бўлишган. Бундан кўриниб турибдики, «Порту» рақиби устидан умуман зафар қучмаган. Балки, бу церийа бугун якунига етар. Кузатамиз.


Эҳтимолий таркиблар.


«Порту» (4-4-2): Марчесин, Сануси, Пепе, Мбемба, Манафа, Урибе, Оливейра, Корона, Фернандо.
«Ювентус» (4-4-2): Шенсный. Данило, де Лигт, Кьеллини, Сандро, Кьеза, Рабьо, Бентанкур, Маккенни, Мората, Роналду.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:44, 17.02.2021.
Ўқилди: 3271 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.