Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте

Даврон Кабулов Вадим Абрамов ва Азиз Ҳайдаровга чорлов ташлади

Баҳо:
+ | -

Телебошловчи, «Миллион» кулги жамоаси етакчиси Даврон Кабулов собиқ футболчи ва ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) терма жамоалар марказида фаолият юритаётган Азиз Ҳайдаровнинг гапларига муносабат билдирди.

"Ҳайдаровнинг гапи бўйича, унинг саволидан кейин мен «ааа...» деб қолган эмишман. Футболчи бошловчига, айниқса менга савол берса, мен «ааа...» деб қолишимга ишонасизми?

Тўғриси бунга енгил қарадим. Биз ҳар концертимизда футболчиларни ҳазил қиламиз, улар ҳам бир гапирибди-да, деб қўйдим. Аммо аслида у суҳбат Ҳайдаров айтгандек бўлмаган.

Азиз Ҳайдаров — терма жамоалар марказини раҳбари. Лекин у ўз жойида катта нарсаларни ҳал қилади деб ўйламайман. Фикримча, ҳал қиладиган одамлар ичида Ҳайдаров йўқ.

«Келинг, аввал мураббийликка ўқимайсизми?», деганда мен шундай жавоб қайтарганман: «Биз Алишер Узоқов билан ростдан ҳам Жисмоний тарбия институтида ўқимоқчимиз». «Яхши, аввал келинглар-да, мураббийликка ўқинглар», деган гап бўлган.

«Ааа...». Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазганда, ўша таркибда бўлган Азиз Ҳайдаров «ааа...» қилган бўлиши мумкин", — деди Даврон Кабулов.

Шунингдек, Кабулов Ҳайдаров ва Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабига ўзига хос чорлов ташлади.

«Азиз Ҳайдаров хоҳласа, бир таклифим бор. Мисол учун, терма жамоа йиғини бўлган вақтда Вадим Абрамов ва Азиз Ҳайдаров терма жамоанинг асосий таркибини олсин. Мен ўзим мураббийлар штаби тузаман ва терма жамоага чақирилмаган, Ўзбекистон чемпионатида ўйнайдиган, ўзим терма жамоага муносиб деб билган футболчилардан иборат таркиб тузаман. Агар хоҳлашса, Sport-TV телеканалида намойиш қилишсин», — дейди Кабулов.

Эслатиб ўтамиз, Кабулов 2017 йилда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигини сўраб мурожаат йўллаган ва миллий терма жамоани мундиалга олиб чиқишига ишонишини айтганди. Аввалроқ Азиз Ҳайдаров Кабулов билан учрашганда унга бирор ёшроқ жамоани беришга тайёрлиги айтгани, бироқ Кабулов жавоб қайтара олмай қолгани ҳақида маълум қилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:46, 18.02.2021.
Ўқилди: 10789 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.