Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Антонио Кассано: «Роналду қийинчилик билан Пирло ғояларига мослашмоқда»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано «Ювентус»нинг Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Порту»га қарши баҳсида (1:2) ҳаракат қилган Криштиану Роналдуни танқид қилди.

«Мен бир гапни ҳамиша такрорлаб келяпман. У қанчалик ноёб иқтидор эгаси ва миллиардлаб гол урган бўлмасин, Роналду қийинчилик билан Пирло ғояларига мослашмоқда. У ҳар бир ўйинда биттадан гол урмасин, Пирлонинг ғоялари унга қийинлик қилмоқда.

У ҳамиша бироз худбин бўлган, бошқалар гол урадими ёки йўқми, унга фарқи йўқ. Роналду – фақат гол учун яшайдиган футболчилар тоифасидан. У футбол учун, ажойиб учрашув учун яшамайди, у голлар учун яшайди. Ҳозирда вазият ёмонлашиб бормоқда.

Ҳамма қарийди, Роналду ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда. «Ювентус» Роналду туфайли ўз ғояларини ўзгартиришга ва бошқача футбол ўйнашга ҳаракат қилмоқда», – деди Кассано.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:02, 18.02.2021.
Ўқилди: 4472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик