12 январь куни соат 12:01да “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Баҳромжон Давлатов клуб веб-сайти орқали мухлислар билан мулоқотга киришади.
Он-лайн конференция бир соат давом этади. У икки – ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ушбу лойиҳада “Бунёдкор” футбол клубига бефарқ бўлмаган футбол мухлислари ва спорт журналистлари иштирок этиши мумкин.
“Бунёдкор” футбол клуби раҳбарига ўзингизни қизиқтирган саволлар билан шу бугунданоқ мурожаат этишингиз мумкин.
Баҳромжон Давлатовга савол юбориш учун ушбу ҲАВОЛАга ўтишингиз лозим.