Икки кун аввал, «Камп Ноу»да «Барселона» дарвозасига учта тўп киритган франциялик 23 ёшли иқтидор эгаси Килиан Мбаппе ҳақида, қизиқарли 23 та фактни сизларга тақдим этамиз.
23. Мбаппе 1998 йил 20 декабрда Париж яқинида жойлашган, 19-округда туғилган. Килиан спортчилар оиласида туғилган. Унинг отаси камерунлик муҳожир ва футбол мураббийи, онаси эса гандболчи бўлган. У ёшлигидан футбол билан шуғулланишни бошлаган. Беш ёшли Мбаппени тез-тез отаси мураббий бўлиб ишлайдиган маҳаллий ҳаваскорлар жамоаси стадионига бориб турарди. Биринчи мураббийи ҳам айнан отаси ҳисобланади. 6 ёшига келиб, футбол билан мунтазам шуғулланишни бошлага. У кўпроқ ўзидан катта футболчилар билан тўп тепишни ёқтирар эди.
22. Мбаппени қизиқтирган ягона нарса футбол эди. Килиан кун бўйи ўйин ҳақида гаплашиши ҳам мумкин, акаси, отаси ва тенгдошлари билан футбол учрашувлари ҳақида суҳбат қуришни яхши кўрарди. Футболчининг ўсишига биринчи мураббийи Рикарди катта рол ўйнаган. У футболга шу қадар меҳр қўйган эдики, машғулотлардан сўнг, хонасида ҳам тўп билан шуғулланарди. Ётоқхонасидаги стол, диван каби жиҳозлар дарвоза вазифасини бажариб берарди.
Ёш футболчининг яна бир севимли машғулоти PlayStation ўйнаш бўлган.
21. Килианнинг ҳеч қачон севимли жамоаси бўлмаган, у футболчиларнинг индивидуал ўйинини томоша қилишни яхши кўрарди. Хонасида Мбаппенинг болаликдаги кумири бўлган Криштиану Роналдунинг кўплаб суратлари осилган эди.
20. Ҳужумчи дастлабки йилларини Франциянинг «Клерфонтен» номли футбол академиясида таълим олган. Ушбу академия жуда машҳур бўлиб, Терри Анри ва Лилиан Тюрам каби футболчилар ҳам, дастлаб ушбу футбол мактабида футбол сир-асрорларини ўрганган.
«ПСЖ» ҳужумчиси ҳар куни машғулотларга пиёда бориб келарди, чунки автобус учун унда пул бўлмасди. Мбаппе ўн уч ёшида «Реал» академиясида пайдо бўлиши мумкин эди, чунки ўша пайтда «Реал» ёшлар жамоасининг мураббийи бўлган Зинедин Зиданнинг ўзи унга қизиқиш билдирган, аммо Килиан отаси билан маслаҳатлашиб, ҳали бунга тайёр эмаслигини айтиб, рад жавобини берган.
19. Бироз вақт ўтгач, Мбаппе биринчи профессионал шартномасини имзолайди. «Монако» ушбу футболини қўлга киритиш учун 650 минг евро пул сарфлаган.
18. 2016-йилда француз футболчиси, ёшлар ўртасидаги Европа чемпиони бўлишга эришган. У бешта гол уриб, мусобақанинг иккинчи тўпурарга айланган. Чемпионликдан сўнг, у Франция терма жамоасининг байрамона зиёфатига бормаган. Бу ҳаракат билан кўпчиликни ҳайрон қолдирган. Килиан «Монако» жамоаси билан бўладиган йиғинга қадар, яхшироқ дам олиш учун уйда қолишни афзал кўрган.
17. Спортчи илк марта 2015-йилда Франция чемпионати учрашувида дебют қилган. «Канн»га қарши учрашувнинг 88-дақиқасида захирадан майдонга тушган. Шундан сўнг, Мбаппе тез-тез «Монако» либосида майдонга пайдо бўладиган бўлди. Ўша мавсумда футболчи 1 гол ва 2та голли узатмани амалга оширган. Натижада Килиан афсонавий Терри Анрининг рекордини янгилади. Мбаппе Франция чемпионатида гол урган энг ёш футболчи номига сазовар бўлган. Кўп ўтмай Мбаппе «Монако» билан янги шартнома имзолади ва қўшимчасига 3 миллион евро ишлаб олди.
16. 2016/17 йилги мавсумда франциялик иқтидор 26та гол уришга муваффақ бўлди. Лига-1да «Монако» ПСЖ билан рақобатлашиб, узоқ кутилга чемпионликни қўлга киритди. Ўша йили монаколиклар Чемпионлар Лигасида ҳам ажойиб қатнашди. Улар плей-офф босқичида «Манчестер Сити» ва «Боруссия Дортмунд» каби жамоаларни мусобақадан чиқариб юборишган.
15. Дунёнинг энг яхши жамоалари ўн саккиз ёшли футболчини қўлга киритиш учун ҳаракатни бошлаб юборишди. Ҳужумчига Германия, Испания ва Англиядан таклифлар тушган эди, аммо Мбаппе яна бир неча майсум ватанида қолишни афзал кўрди ва «ПСЖ» жамоасини танлади. Парижликлар футболчи учун «Монако»га 180 миллион евро миқдоридаги пулни тўлаб беришди. Килиан футбол тарихидаги энг қиммат иккинчи футболчига айланди. Унинг нархи фақатгина жамоадоши Неймарникидан камроқ эди.
14. «ПСЖ»да 29-рақам остида дебют қилган француз, кейинчалик 7-рақам остида тўп суришни афзал деб билди.
13. Мбаппе Франция миллий терма жамоасидаги дебютини 2017-йилда амалга оширган. 2018-йилда эса мамлакат терма жамоаси билан Россия майдонларидаги Жаҳон чемпионатида бош совринга эга чиққан. Килиан мазкур чемпионатда 7 марта майдонга тушиб, 4 гол уришга эришган.
12. Ҳужумчининг асосий устунлиги - бу унинг ажойиб тезлигидир. Учрашувларнинг бирида у соатига 38 км тезликда югурган.
11. Килианда Жаҳон чемпионлиги билан бирга, тўртта Франция чемпионлиги, шунингдек учта Франция суперкубоги олтин медаллари бор. Шахсий мукофотларидан эса 2018 йилги Жаҳон чемпионатидаги энг яхши ёш футболчи ва 2017 йилги Golden boy совринига эга чиққан.
10. Футболчи ҳозиргача, ҳеч бир қиз билан жиддий муносабатда бўлмаган. Ўзи эса бу саволга: «ким биландир учрашиб юришга вақтим йўқ.» деб жавоб берган.
9. Мбаппенинг Инстаграмдаги расмий аккаунтига 47 миллион кишилик обуначиси бор бўлган. У ўз саҳифасида у тез-тез футбол учрашувларидан, ёки шахсий ҳаётидаги суратларни жойлаштириб боради.
8. Айни пайтда футболчи Парижнинг нуфузли кишилари яшайдиган 16-округидаги икки қаватли уйда яшайди, унинг деразалари Эйфел минорасига қараб туради.
7. Килианнинг сочлари ва кўзлари қора рангда, аммо футболчи тез-тез сочлари рангини ўзгартириб туришни хуш кўради.
6. Шу пайтгача у икки марта қизил карточкага «лойиқ кўрилган». Қизиқ томони иккиси ҳам, Франция кубоги доирасидаги учрашувида кўрсатилган.
5. Мбаппе кўчада оддий одамлардек юролмаслигидан бироз хафа бўлади. Агар, у оддий мусқаймоқ ейиш учун кўчага чиқса, тезда унинг атрофида 500га яқин одам тўпланади.
4. Футболчининг онасининг хам асли келиб чиқиши жазойирлик.
3. Француз ўз пулларидан турли хил фондларга хайрия қилиб туради. Килиан таниқли африкалик футболчилар қатори Африкада спортни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мбаппе ота-онасининг келиб чиқиши африкалик эканлигини ҳеч қачон ёдидан чиқармайди.
2. У асосан тўпга зарбани ўнг оёқда беради.
1. Килианнинг суратлар коллекцияси ичида, Криштиану Роналду ва Терри Анри билан тушган суратлари бор.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.