Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

A серия. Шомуродов жамоаси бугун ўз майдонида "Верона"ни қабул қилади. (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугундан Европа майдонларида навбатдаги тур учрашувлари бошланади. Италия А cерияси вакили бўлган "Женоа"
жамоаси ўз майдонида "Верона"га қарши майдонга тушишади. Мазкур учрашув доирасидаги қизиқарли маълумотлар, ўзаро учрашувлар ва эҳтимолий таркиблар ҳақидаги қисқача превюни сизларга тақдим этамиз.

"Женоа"


Ватандошимиз Эльдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа"нинг А cериядаги ишлари анча яхши. Генуяликлар сўнги 6 турдан бери мағлубиятга учрамай, ўзига хос серия қайд этишмоқди. Баллардини шогирдлари ўтган турда Туринга ташриб буюриб, маҳаллий "Торино" клубига қарши ўйин ўтказиб 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекишган эди. Сафарда қўлга киритилган 1 очкодан сўнг, "гриффонлар"нинг ҳисобидаги очколари сони 25тага етиб, турнир жадвалида 11-ўринга чиқиб олишди. Умуман олганда жамоа рулига Давиде Баллардини келгандан сўнг, жамоа ўйинида анча ўзгариш бўлди. Роландо Марандан жамоани қабул қилиб олган пайтда "Женова"нинг очколари сони 7тани ташкил қиларди. шундан кейин генуяликлар кетма-кет ғалабалар қозонишни бошлашди. "Женоа" айни пайтда хавфли ҳудуддан анча узоқлашган, ҳозирда эса жамоа Европа лигаси саралаши учун ҳам имкониятлар бор, аммо жамоанинг иродаси етадими, ёки йўқми буниси номаълум. Бугунги учрашув олдидан "Женова"да бир нафар жиддий йўқотиш бор. Жамонинг асосий таркиб ҳимоячиси Доменико Кришто ўтган турдаги "Торино"га қарши учрашувнинг 18 - дақиқасида жароҳат олиб алмаштирилган. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича: Тўпиғидан олган жароҳат сабаб ҳимоячи бир нечта учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Бу йўқотиш жамоанинг минус томонига ишлаши мумкин, чунки жамоага Баллардини келгандан сўнг, асосан чап қанот ҳимоясини тўлиғича Криштога топширган эди. Бугун катта эҳтимол билан унинг ўрнига Пеллегрини майдонга тушиши мумкин.


"Верона"

"Верона" одатда барқарор ўйин кўрсатмайди. Баъзан етакчи жамоаларни ҳам қийин аҳволга солиб қўйса, баъзида аутсайдерлардан мағлубиятга учараши мумкин. Ўзи вероналикларнинг ҳар йили ўртамиёналар қаторида бўлиб келган. Одатда Халқаро майдондаги ўйинларга унчалик ҳаракат қилмайди, лекин камдан-кам ҳолатда А сериядан тушиб кетган ҳолатлари кузатилади. Айни пайтда "сариқ-кўклар" турнир жадвалида 33 очко билан 9-ўриндан жой олган, икки поғона ортда жойлашган "Женоа"дан 8 очко кўп жамғаришга эришган. Бундан келиб чиқадики, агар, бугунги генуяликлар ғалаба қозонса ҳам ҳеч қандай ўринга кўтарилмайди, чунки 10-ўриндаги "Сампдория"да 30 очко мавжуд. Ўтган турда "Верона" ўз майдонида "Парма"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Гарчи, учрашувдаги ҳисобни меҳмонлар очган бўлса ҳам, мезбонлар ирода намойиш этиб ва якунда 3 очкони қўлга киритишган. Жорий йилги мавсумда вероналиклар бир қанча етакчи жамоалардан очко тортиб олишни уддалаган. Хусусан, "Ювентус", "Милан", каби жамоалар билан дуранг қайд этган бўлса, "Аталанта", "Лацио", "Наполи" клубларидан 3 очко тортиб олишни уддалаган. Бундан кўриниб турибдики, бугунги ўйинда Шомуродов жамоасига унчалик осон бўлмайди. Бугун "Верона" бир нечта кўзга кўринган йўқотишлар бор. Жамоа ҳужумчиси Никола Калинич 21-турдаги "Удинези"га қарши учрашувда оёғининг сон қисмидан жароҳат олган эди. Қолаверса, "Верона"нинг гамбиялик ярим ҳимоячиси Эбрима Коллининг тиззасидан орттириб олган жароҳати сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юбориши айтиб ўтилган. Шунингдек, яна бир ҳимоячиси Федерико Димарко ҳисобидаги сариқ карточкалар сонининг кўпайиб кетиши натижасида "Луижи Феррарис" стадионида кечадиган ўйинни ўтказиб юборади. Бундан кўриниб турибдики, "Верона"нинг икки етакчи ҳимоячиси майдонга тушолмайди, бу эса ўз навбатида Эльдор ва унинг жамоадошларига гол уриш учун имконият туғдириши мумкин.


Қарама-қаршиликлар

Ҳозиргача икки жамоа ўртасида 27 марта учрашув ўтказилган. Шулардан 11 мартасида генуяликлар ғалаба қозонга бўлса, 8 бора «Верона» вакиллари устун келишган. Қолган 8та ўйинда эса, томонлар муроса йўлини танлашган. Статистикадан кўриниб турибдики, устунлик «Женоа» томонда. «Гриффонлар» бир вақтлар қаторасига 5та ўйинда мағлубиятга учрамай, ўзига хос серия кўрсатишган эди, аммо ўтган йилги мавсумнинг биринчи даврасидаги ўйинда бу серия якунига етга. Ўтган йилги мавсумнинг 2-даврасида генуяликлар мағлубият учун қасос олишган. Ўз майдонида кечган учрашувда «Женоа» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жорий йилги мавсумнинг биринчи даврадаги учрашувида томонлар ўзаро муроса йўлини танлашган. Учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.


Эҳтимолий таркиблар


«Женоа» (3-5-2): Перин, Мазьелло, Радованович, Пеллегрини, Заппакоста, Стротман, Ровелло, Зайц, Чиборра, Шомуродов, Дестро.

«Верона» (3-4-2-1): Сильвестри, Четин, Гюнтер, Ловато, Фароане, Тамез, Илич, Лазович, Цакканьи, Барак, Лазанья

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бу икки жамоа ҳозирда ҳеч қандай ўрин учун курашмаяпти. Лекин, мазкур жамоалар ўртасидаги учрашувлар ҳар доим қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:25, 20.02.2021.
Ўқилди: 3810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.