Кириш Регистрация

Ла Лига. «Леванте» Мадридда «Атлетико»нинг мағлубиятсиз сериясига барҳам берди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 24-тури доирасида «Атлетико Мадрид» ўз майдонида «Леванте» билан тўқнаш келди. «Ванда метрополитано» ўйингоҳида кечган баҳсда, мадридликлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Биринчи бўлимнинг иккинчи қисми ҳамда иккинчи таймнинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборилган голлар, «Атлетико»нинг мағлубиятини таъминланди. Гарчи, мезбонлар бутун ўйин мобайнида кескинлик юзага келтирган ҳолда, кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил этган бўлишсада, «Леванте»нинг ҳимоя қўрғони рақиб рақиб томонидан йўлланган зарбаларни зарарсизлантира олди.

Якунда, ҳисоб 0:2 ва «Леванте» «Атлетико»нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Шу тариқа, бугунги ўйин натижасидан сўнг, Мадрид жамоаси ҳали ҳамон 55 очко билан турнир жадвали пешқадамлигини сақлаб турибди, бугун ғалаба қайд этган «Леванте» эса 31 очко билан саккизинчи поғонадан жой олди.

"Атлетико" – "Леванте" 0:2 (0:1, 0:1)
«Ванда Метрополитано»

Голлар:
0:1 – 30 Моралес, 0:2 – 90 Де Фрутос.

"Атлетико" – Облак, Фелипе, Хименес (Лемар, 54), Эрмосо, Лоди, Кондогбиа (Торрейра, 61), Льоренте, Корреа (Рикард Санчес, 61), Коке (Дембеле, 74), Жоау Феликс, Суарес.

"Леванте" – Карденас, Робер, Дуарте, Тоньо (Клерк, 71), Коке (Сон, 71), Рочина (Де Фрутос, 62), Барди, Мальса, Везу, Леон (Дани Гомес, 62), Моралес (Вукчевич, 80).

Огоҳлантиришлар:
Везу (36), Карденас (69), Коке (70), Лемар (70), Робер (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:34, 20.02.2021.
Ўқилди: 5025 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик