Англия чемпионатининг 25-тури тури доирасида "Ливерпуль" ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Меҳмонлар ҳужумчиси Ришарлисон 3-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, "Эвертон" "Ливерпуль" қарши ўйинларда сўнгги 21 йил ичидаги энг тезкор голини урди.
1999 йилнинг апрель ойида "ирискалар" 1-дақиқадаёқ "Ливерпуль" дарвозасига йўл топишганди.