Каталон клуби ёзги трансферлар ойнасида жиддий харидларни амалга оширишни ният қилган.
«Кўк-анорранглилар» жамоани тарк этиши кутилаётган Месси ўрнини кучлироқ футболчилар билан тўлдирмоқчи ва бу йўлда бир қатор тўп ўйинчиларни нишонга олган. Жумаладан клуб шорт-листидан Ҳоланд, Депай, Лаутаро, Агуэро ҳамда Лукакулар жой олишган.
Маълумот учун, Ҳоланд Испанияга йўл олишга қарши эмас. У «Боруссия»дан катта миқдордаги маош кутяпти.