18-20 февраль кунлари Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтди. Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензион очко берувчи мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди. Қуйида ушбу мусобақа атрофидаги рақамларга тўхталиб ўтамиз.
Мусобақада терма жамоамиз 11 нафар спортчи билан иштирок этди. Умумий ҳисобда эса 60 мамлакатдан 418 нафар атлет қатнашди. Турнир давомида 14 та медаллар жамланмаси ўйналган бўлса, 24 давлат спортчилари шоҳсупага кўтарилишди. Унда 1 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 8-ўринни қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, мусобақада Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ғолибликка эришган бўлса, Сардор Нуриллаев ҳамда Муҳриддин Тиловов (иккиси ҳам -66 кг) бронза медалига сазовор бўлишган эди. Якунда Тель-Авивда қатнашган жамоамиз аъзолари қуйидаги рейтинг очколарини ўз ҳисобларига қўшиб қўйишади:
-60 кг: Диёрбек Ўразбоев – 10
-66 кг: Сардор Нуриллаев – 500
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – 500
-73 кг: Жалолиддин Бойназаров – 120
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – 1000
-90 кг: Давлат Бобонов – 10
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – 10
+100 кг: Алишер Юсупов – 260
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров – 160
-52 кг: Диёра Келдиёрова – 10
-70 кг: Гулноза Матниязова – 10
Ана энди жамоамиз 5-7 март кунлари пойтахтимизда ўтадиган “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этади. Регламентга кўра, мусобақа мезбони бундай турнирда ҳар бир вазнга 4 тадан, жами 56 нафар иштирокчисини қўйиши мумкин.