Кириш Регистрация

«ПСЖ» жорий мавсумда Лига-1нинг топ-4 клублари билан ўйинларда муваффақиятсизликка учради

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" Франция чемпионатининг 26-тури доирасида ўз майдонида "Монако"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Парижликлар Лига-1нинг жорий мавсумида юқори 4та поғонасини эгаллаб турган жамоалар билан ўзаро баҳсларда бор-йўғи бир очко жамғаришди.

«Пари Сен-Жермен» «Монако»га қарши бўлиб ўтган дастлабки даврада ўтказилган ўйинда 2:3 ҳисобида ютқазган эди. Шунингдек, жамоа «Лион» билан биринчи давра баҳсида 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Парижликлар «Лилль» билан тўқнашувда 0:0 ҳисобида дурангга имзо чеккан.

«ПСЖ» 26-турдан кейин 54 очко билан жадвалда 3-ўринни эгаллаб турибди. Почеттино жамоаси пешқадам «Лилль»дан 4 очко, 2-поғонадаги «Лион»дан бир очко ортда қолмоқда. «Монако» эса 52 очко билан 4-ўринда бормоқда. Ушбу тўрт жамоа қолганлардан анча илгарилаб кетишди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 14:20, 22.02.2021.
Ўқилди: 2287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7603]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6561]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5264]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3339]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2930]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2499]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2454]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2314]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1878]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1834]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик