"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллернинг айтишича, унинг кулби чемпионатнинг олтин медаларини олишни ният қилган экан.
"Ҳозирги таркибимиз билан Германия чемпионлигини қўлга кирита оламиз. Тўғри, бу жуда қийин, аммо удаласа бўладиган вазифа. Чемпионлик пойгасда бизга Дортмунднинг "Боруссия"си рақобат қила олиши мумкин. Дортмундликлар ҳозир таркиб борасида анчагина кучли. Шундай бўлса-да, клубнинг ҳар бир аъзоси "Боруссия"дан ўтиб кета олишимизга ва чемпионатни юта олишимизга ишонади", — деди у.
"Олдинда бизни кўплаб ўйнлар кутиб турибди. Бу ўйинларнинг ҳар бирида ижобий натижа қайд этишимиз лозим. Биз жисмонан яхши ҳолатдамиз. Жамоадаги муҳит ҳам аъло даражада", — дея Томас Мюллер сўзларидан иқтибос келтиради goal.com.