Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

ЖЧ-2022 саралаш. Марказлашган мусобақа мезбонлиги учун ариза топшириш бошланди

Баҳо:
+ | -

ОФК марказлашган ҳолда ўтказиладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинларига мезбонлик учун ариза қабул қилиш бошланганини эълон қилди.

Миллий ассоциациялар 8 мартга қадар ОФКга ўз аризаларини юборишлари керак бўлди. Мезбон мамлакат иштирокчи терма жамоалар делегациясининг меҳмонхона ва озиқ-овқат билан боғлиқ харажатларини ўз зиммасига олиши керак. Бунинг эвазига мезбон давлат футбол ассоциацияси тижорий ҳуқуқларни қўлга киритади.

Яна бир эътиборга молик томони, ОФК қолган ўйинларда турлар кетма-кетлигини ўзгартирди. Еттинчи турдан кейин 9-тур баҳслари ўтказилади, шундан сўнг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзгаришлардан кейин Ўзбекистон миллий жамоаси ўрин олган "D" гуруҳи тақвими қуйидагича кўринишда бўлди:

3 июнь
Фаластин - Сингапур
Саудия Арабистони - Яман (агар ўйин март ойида ўтказилмаса)

7 июнь
Ўзбекистон - Сингапур
Саудия Арабистони - Фаластин

11 июнь
Сингапур - Саудия Арабистони
Яман - Ўзбекистон (агар ўйин март ойида ўтказилмаса)

15 июнь
Фаластин - Яман
Саудия Арабистони - Ўзбекистон

Агар Ўзбекистон термаси Яманга қарши ўйинни март ойида ўтказса, июнь ойида 8 кун ичида иккита учрашув ўтказади. Саудия эса 8 кун ичида 3та ўйинда майдонга тушишига тўғри келади.

Манба: футболиум телеграм канали
Киритилди: 18:50, 22.02.2021.
Ўқилди: 5046 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик