Кириш Регистрация

Ла лига. «Севилья» сафарда ишончли ғалабага эришиб, 3-ўринга кўтарилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 24-турида «Севилья» 22 февраль, душанба куни «Осасуна» майдонига сафар қилди.

Учрашувда андалусияликларнинг қўли баланд келди. Баҳснинг 19-дақиқасида Диего Карлос «Севилья»нинг биринчи тўпини киритди. 49-дақиқада Люк де Йонг жамоасининг 2-голини урди. Беллашувнинг қолган дақиқаларида дарвозаларга тўп киритилмади.

Ушбу ғалабадан сўнг Хулен Лопетеги шогирдлари 48 очко тўплаган ҳолда Ла Лига мусобақа жадвалида «Барселона»ни (47) ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Мағлуб бўлган «Осасуна» эса ўзининг 25 очкоси билан 13-ўринда бормоқда.

Испания Ла лигаси, 24-тур
22 февраль, душанба
«Осасуна»—«Севилья» 0:2
Голлар: 0:1 – 19 Диего Карлос, 0:2 – 49 де Йонг.
«Осасуна»: Эррера, Видаль (Иниго Перес, 80), Аридане, Санчес, Давид Гарсия, Монкайола, Оер (Брашанац, 65), Рубен Гарсия (Кальери, 64), Торро, Барҳа (Роберто Торрес, 64), Будимир (Адриан, 84).
«Севилья»: Буну, Диего Карлос, Навас, Рекик, Кюнде, Фернандо, Жордан (Гудел, 87), Оливер Торрес (Ракитич, 66), Сусо (Алеиш Видаль, 66), де Йонг (Ан-Несири, 80), Мунир (Гомес, 80).
Огоҳлантиришлар: Мунир (67), Видаль (76), Жордан (83), Торро (88).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:30, 23.02.2021.
Ўқилди: 3938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик