«Кальяри» клуби янги бош мураббийнинг номини эълон қилди. Италиялик мутахассис Леонардо Семпличи клуб бош мураббийига айланди. Томонлар 2022 йилнинг июнь ойига қадар шартнома имзолашди.
Семпличининг сўнгги клуби СПАЛ бўлганди ва у 10 февраль куни истеъфога чиққанди.
«Кальяри» эса яқинда Эусебио Ди Франческони истеъфога чиқарганди. Ушбу мутахассис 2020 йилнинг август ойида жамоани қабул қилиб олганди.
Ҳозирги вақтда «Кальяри» А серия жадвалида 15 очко билан 18-поғонани эгаллаб турибди.