«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи ҳужумчи Пауло Дибаланинг айни ҳолати ва шартнома муддати ҳақида гапирди.
«Дибалада ҳалиям соғлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд. У секин-аста тикланаётган эди, бироқ чоршанба кунги машғулотларда иштирок эта олмади. Биз албатта унинг жамоада қолишини истаймиз. Шартнома борасидаги жараёнлар келаси ой ҳал бўлади», - дейди Паратичи.
Эслатиб ўтамиз, Дибаланинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзгача мўлжалланган.