Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«Реал» ҳимоячиси: «Докторлар, оёғимни кесиб ташлаш кераклигини айтишган»

Баҳо:
+ | -

«Мен "ПСЖ"нинг ёшлар жамоасидетти йил ўтказдим, аммо кейинчалик академияга киришимдан олдин жароҳат олдим. Мен касалхонада узоқ вақт даволандим. Икки-уч ой гипсда ётдим ва операциядан кейин шифокор энди мен футбол ўйнамаслигимни айтди.

Ҳатто, оёғимни кесиб ташлашим кераклигини маълум қилди. Узоқ вақт ногиронлар аравачасида, кейин эса қўлтиқ таёғида юришни ўрганишим керак эди. Мен дарҳол юра оламан деб ўйлардим, лекин ногиронлар аравачасидан турмоқчи бўлганимда йиқилдим, чунки оёқларимда куч йўқ эди.

Майдонга қайтишимни кўпчилик имконсиз деб ўйларди, лекин мен яна юришни ўргандим ва тахминан бир ярим йил давомида оғриқ билан ўйнадим.

Шундан сўнг, икки йил кетма-кет энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб топилдим. Ростини айтганда, мен ўз устимда тинимсиз ишладим. Оғир пайтларни бошдан кечирдим, аммо муваффақиятга эришдим»,-дейди Менди.

Эслатиб ўтамиз, Менди "Лион" дан 2019 йилнинг ёзида 48 миллион евро эвазига "Реал"га кўчиб ўтган эди.

Қайд этиш жоиз, ушбу мавсумда Менди Ла Лига доирасида 20 ўйин ўтказиб, 1 голга муаллифлик қилган.

Манба: AS
Киритилди: 13:11, 23.02.2021.
Ўқилди: 5114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.