«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Кротоне»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
У ўзининг Инстаграм саҳифасида қуйидаги постни қолдирган: «Муҳим ғалаба! Мен ҳам бунга ўз ҳиссамни қўшганимдам хурсандман. Давом этамиз, йигитлар!».
Учрашувда Криштиану дубл қайд этди. Унинг жамоаси айни дамда А Серия турнир жадвалида пешқадам «Интер»дан 8 очко ортда бормоқда.