Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ЕЧЛ. «Реал Мадрид» Бергамода «Аталанта»га қарши майдонга тушади (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтадан Европа Чемпионлар Лигаси мусобақаси давом етмоқда. Бугун ҳам ушбу мусобақа доирасидаги бир қанча учрашувлар  давом эттирилади. Куннинг энг марказий учрашувларидан бири бўлган, «Аталанта» ва «Реал Мадрид» жамоалари ўртасидаги учрашув атрофидаги қизиқарли маълумотлар, йўқотишлар ва эҳтимолий таркиблар ҳақидаги қисқача превьюни сизлаарга тақдим этамиз.

«Аталанта»


Бергамо клуби ўз тарихида иккинчи марта Европанинг энг нуфузли мусобақасида қатнашмоқда. Иккала мавсумда ҳам «Аталанта» мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олишди. Гуруҳ босқичида Гасперини шогирдлари иккинчи ўринни эгаллаб, мазкур босқичга чиқишди. Гуруҳдаги биринчи ўринни эса, Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси қўлга киритишган. Бергамоликлар гуруҳдаги биргина учрашувда мағлуб бўлган бўлса, икки баҳсда дуранг қайд этишди ва учта ўйинда ғалаба қозонган ҳолда 11 очкони қўлга киритишган.
Бергамоликларининг А сериядаги ишлари бироз яхшроқ. Жамоа 23 ўйиндан сўнг, 43 очко билан 5-ўриндан жой олган. Ўтган турда улар ўз майдонида «Наполи» жамоасини қабул қилиб, 4:2 ҳисобидаги ғалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Мазкур баҳсда бир киши кам бўлиб ҳам ажойиб ўйин кўрсатган мезбонлар таркибидан, Сапата, Госенс, Муриэль, Ромеро ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишган. Демак, «Аталанта» жамоаси бугунги, «Реал»га қарши учрашувдан олдин, кайфияти анча яхшироқ.
Айни пайтда «Аталанта»нинг кучи ҳужум ва шахсий таркибининг барқарорлигидадир. Гасперини жамоаси ҳар бир ўйинда ўртача 2тадан кўп гол урмоқда. Қизиғи шундаки, бу кўрсаткич борасида Бергамо жамоасини «Интер», «Милан» ва «Ювентус» жамоаларини ҳам ортда қолдирган. «Аталанта» нафақат Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига, қолаверса Италия кубоги финалига ҳам йўл олишди.
Мазкур учрашув олдидан, «кўк-қоралар»да жароҳат билан боғлиқ муаммо йўқ. Фақатгина ўнг қанот ҳимоячиси Ханс Хатебурда оёғидаги жароҳати сабаб мазкур ўйинни ўтказиб юборади. Аммо бу йўқотиш бергамоликлар учун жиддий муаммо туғдирмаса керак. 

 

«Реал Мадрид»


«Реал Мадрид» ўз гуруҳида «Шахтёр», «Боруссия М» ва «Интер» жамоалари билан жой олган эди. Умуман олганда, мадридлик гуруҳда 1-ўринни эгаллаган бўлсада, анча қийинчиликка дуч келишган. Украинанинг «Шахтёр» жамоасига қарши ҳар иккала баҳсда ҳам мағлубиятга учрашди, бу эса Мадрид жамоасининг гуруҳдан чиқиш эҳтимолини пасайтириб юборди, лекин охирги турда «Боруссия М»га қарши учрашувдаги ғалаба, мадридлик учун гуруҳ босқичини ижобий якунлашга имконият яратди.
Ҳозирги пайтда ташқи томондан Зидан жамоасининг ишлари яхшидек туюлса ҳам, аммо клубда  муаммолар етарлича топилади. Гарчи, «Реал» Ла Лига доирасидаги сўнги 4 учрашувдан бери ғалаба қозониб келаётган бўлсада, жароҳатлар билан боғлиқ ҳолат бугунги баҳсда мадридликларнинг минус томонига ишлаши мумкин. Чунки, Испан гранди ички чемпионат доирасидаги ўтказган учрашувларида, рақиб жамоа ҳатто майдон марказидан ҳам ўта олмагани, муаммони янада чигаллаштиради. Умуман олганда, бергамоликлар ҳужумни севадиган жамоа ҳисобланади, «Реал»нинг эса ҳимоядаги йўқотишлари меҳмонлар учун яхши томонга хизмат қилиши мумкин. Бергамога сафари олдидан Зинедин Зидан шогирдлари сафарда «Вальядолид»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ғалабанинг минимал ҳисобда бўлганига қарамай, бу муваффақият «Реал Мадрид»га ажойиб кайфият ва Ла Лигада иккинчи ўринга чиқишига замин яратган. Бугунги баҳсда Мадрид жамоасида таркиб борасида жуда катта йўқотишлар мавжуд. Жароҳат туфайли бугунги учрашувни ҳужумчилар Карим Бензема ва Родриго, ярим ҳимоячилар Эден Азар, Федерико Валверде, ҳимоячилар Серхио Рамос, Дани Карвахал, Марсело, Эдер Милитао ва Алваро Одриосола ўтказиб юборишади. Бенземанинг йўқлиги бугунги баҳсда яққол сезилиши мумкин, чунки Чемпионлар Лигасининг олдинги баҳсларида, айнан француз футболчиси 5та ўйинда, 4 марта рақиблар поспонини хафа қилишга эришган. Каримнинг жароҳати жорий мавсум бошидан бери «қаймоқранглилар»нинг 41-жароҳати сифатида қайд этилгани ва уларнинг 30таси мушак билан боғлиқлиги ҳам катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, Дани Карвахалнинг жароҳатининг қайталаниши жиддийроқ бўлиб чиқди ва яна қайтиши билан яна икки ойга сафдан чиқди. Қолаверса, жамоа етакчиси ва сардорининг ҳам йўқлиги, жамоа аъзоларини ва мухлисларнинг каайфиятини тушуриши мумкин. Чунки, «Эл-капитано»нинг майдонда бўлиши, жамоага руҳан мадад ҳам бўлади. Шунинг учун мадридлик мухлисларнинг хавотирини тушуниш мумкин.

Эҳтимолий таркиб


«Аталанта» (3-4-2-1): Голлини, Толои, Жимсити, Ромеро, Госенс, Фройлер, Де Рон, Мехле, Малинковиский, Иличич, Муриэль.


«Реал Мадрид» (4-3-3): Куртуа, Менди, Начо, Варан, Васкес, Модрич, Каземиро, Кросс, Асенсио, Винисиус, Жуниор, Мариано Диас,

«Аталанта» Италия чемпионатининг «Наполи»га қарши ўтказган сўнги тур учрашувида, иккита ҳужумчи билан ўйнашди. Умуман олганда, «қора-кўклар» сўнги ўйинларида 3-4-1-2 тактик схемасидан фойфаланишмоқда. Олдинлари «Аталанта» тез-тез 3-4-2-1 схемада ўйнар эди. Аммо Испания клуби билан қарама-қаршиликнинг мураккаблиги ва учрашувнинг аҳамиятини инобатга олиб, ушбу ўйинда бергамоликлар катта эҳтимол билан ушбу схемадан фойдаланишади.


Ушбу мавсумда «Реал Мадрид» футболчилари Зинедин Зидан бошчилигида турли хил схемалардан фойдаланишди. Жамоадаги йўқотишлар сабаб, жамоа учта марказий ҳимоячи билан ўйнаб келаётган эди. Аммо, «Аталанта» билан ўйиндаги ҳар бир хато, жамоанинг мағлубиятига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун Зидан бугунги баҳсда 4-3-3 тактик схемадан фойдаланиши мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Бергамода кечадиган бугунги учрашув ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Чунки, «Реал Мадрид» мусобақани ушбу босқичда якунласа, мавсум сўнгида жамоа мураббийи ишдан кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бугун тунда кечадиган баҳсда, мадридликлар максимал натижани қўлга киритишга ҳаракат қилади. Аксинча эса, «Аталанта» рақиби таркибидаги йўқотишлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиб кўришади. Қолаверса, бугунги учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоага ҳам, жавоб учрашуви олдидан юқори кайфиятни таъминлаши мумкин. Мазкур баҳс, бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:17, 24.02.2021.
Ўқилди: 3958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.