БААнинг "Шабаб ал-Аҳли" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев бугун муваффақиятли операция қилинди.
Жарроҳлик амалиёти Дубай шаҳрининг "Ал-Мадина" шифохонасида ўтказилди. Операцияни хирурглар — Саид ал-Файсалий ва Али ал-Балуший ўтказишди. Бу ҳақда "Шабаб ал-Аҳли" матбуот хизмати хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Ғаниевнинг ўнг оёқ тизза бўғини олд хочсимон бойлами узилиб кетганди.
Ўзбекистонлик футболчи режадагидек даво ва реабилитация муолажаларини олганидан сўнг 6 ой давомида сафга қайтиши кутилмоқда.