Кириш Регистрация

ЕЧЛ. "Реал" Бергамодан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Аталанта» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги учрашувда, мадридликлар сафардан ғалаба билан қайтишди. Учрашувнинг 86-дақиқасида, «қаймоқранглилар»нинг франциялик футболчиси Ферлан Менди узоқ масофадан ажойиб гол киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, учрашувнинг 17-дақиқасида бергамоликларнинг футболчиси Ремо Фройлер қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. шундан сўнг, ҳимоявийроқ ўйин кўрсатишга мажбур бўлган «Аталанта» 86-дақиқагача «Реал» ҳужумларига дош бера олди, аммо сўнги сониялардаги гол Мадрид жамоасининг жавоб учрашуви олдидан устунлигини таъминлади. Ушбу жамоаларнинг жавоб учрашуви 7ғмарт куни Мадридда ўтказилади

"Аталанта" - "Реал Мадрид" 0:1

Гол: Ферлан Менди

"Реал Мадрид": Куртуа, Лукас, Варан, Начо, Менди, Кросс, Каземиро, Модрич, Асенсио (Ариббас 76), Иско (Дуро 76), Винисиус(Мариано 57).

Четлатиш: Фройлер 17 (Аталанта)

Киритилди: 03:11, 25.02.2021.
Ўқилди: 4013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4828]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3155]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2756]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2711]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2703]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2420]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2350]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2114]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2001]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик