Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Риоичи Маэда "Вест Ҳэм"да кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси ҳужумчиси Риоичи Маэда шу ҳафта Англия Чемпионшипи вакили  "Вест Ҳэм" клубида синовдан ўтади. Бу ҳақда Япония нашрлари хабар бермоқда.

"Nippon Sports" газетасининг ёзишича, "Жубило Ивата" сешанба куни Англияга йўл олган. "Вест Хэм" бош мураббийи Премьер-лига йўлланмасини қўлга киритиш ниятида жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш ҳаракатида.

Бироқ, япониялик футболчининг "Вест Ҳэм"даги синови узоқ давом этмаслиги кутилмоқда, чунки у 15 январь куни Японияга қайтиши керак. "Маэда, бошқа жамоадошлари каби, 15 январь куни клуб билан биргаликда янги мавсумга тайёргарликни бошлайди", деди "Жубило Ивата" президенти Манучи Йосино.

30 ёшли Риоичи Маэда футболчилик фаолиятини "Жубило Ивата"да бошлаган бўлиб, жамоа сафида 260 та ўйин ўтказиб, 115 та гол уришга муваффақ бўлган, икки марта эса Япония чемпионати "Олтин бутса"сига эгасига айланган. У Япония терма жамоа сафида 14 учрашувда майдонга тушган бўлиб, 2011 йилги Осиё Кубогида ғолиб чиққан таркибда ҳам бор эди.

Буюк Британиядаги хабарларга кўра, "Вест Ҳэм" бош мураббийи Сэм Эллардайс Маэда Туманли Альбионда ишлаш учун рухсат ололишига умид қилмоқда. Жамоа футболчига декабрь ойидаёқ қизиқиш билдирган. Goal.com интернет-нашри футболчининг инглиз клубида синовдан ўтишига аниқлик киритиш учун мурожаат қилишганида, "Вест Ҳэм" вакиллари бу борада изоҳ беришдан бош тортишган.

Агар трансфер муваффақиятли амалга ошса, Маэда Англия чемпионшипидаги иккинчи япониялик футболчига айланади. Шу вақтгача Юки Абе "Лестер Сити" шарафини ҳимоя қилмоқда, шунингдек, яқин вақт ичида ҳужумчи Таданари Лининг "Саутҳэмптон"га ўтиши амалга ошиши керак.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 17:53, 10.01.2012.
Ўқилди: 36863 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.