Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Томоша

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида "буюк тўртлик" деган тушунча бўларди. Ҳозирда бу атама "катта олтилик"ка айланганига анча бўлди. "Манчестер Сити" ва "Тоттенҳэм" пешқадамлар сафига қўшилди, энг асосийси, бу — бошқаларнинг кучсизланиши ҳисобига амалга ошмади. Лекин мен бугун бошқа жамоалар ҳақида гапирмоқчиман. Сўнгги икки тур айнан уларга аталди. Анови "катталар"нинг ҳаммаси очко йўқотди. Сабаб?

Етакчиларнинг чарчаб қолгани, мотивация ёки ўртамиёналарнинг бу кунларга ажойиб спорт формасида кириб келганликлари ҳақидаги фаразларни бир четга қўйиб турайлик. Унақа эмас. "Астон Вилла" "Стемфорд Бриж"да, "Блекбёрн" эса "Олд Траффорд"да қаҳрамонлик кўртишгач, кейинги ўйинни бой беришди-ку "бундайроқ" клубларга тўғрими?

Менимча, гап бошқа ерда. АПЛда очко учун ўйнайдиган, энг асосий планга айнан керакли натижага эришишни мақсад қиладиган жамоалар айнан ўша олтита. Улар чемпион бўлишни исташади, улар Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашади ва ҳоказо. АПЛ эса янги йилда машҳур фильм қаҳрамонидек "ҳаммомга бормайди". У ерда бошқа анъана бор. Футбол ўйнашади. Бу баъзи клубларга ёқмаслиги, аслида бу жараёндан воз кечиб, қулайроқ тақвим тузиш мумкин, лекин АПЛ ўзининг ташриф қоғозига айланган мана шу палладан воз кечмайди. Хўп, бу мавзу ҳам тугади.

Энди мана шу оралиқ ўйинларга нисбатан етакчи клубларнинг муносабатини фараз қилинг. Асосий мақсад имкон қадар кам йўқотишлар билан, жароҳатларсиз чиқиб олиш бўлади, тўғрими? Чиройли ўйнаш, рақибни янчиб ташлаш, бу бошқа вақт, бу кунларда энг асосийси стратегиядир. Уста мураббий керакли ротацияларни амалга оширади, ўйинларда камроқ куч сарфлаш, шу билан биргаликда максимал очкога эришишга ҳаракат қилади.

Мисол учун, сўнгги икки ўйинни 5:0 ҳисобида енгган Фергюсон жадвалнинг охирги поғонасида бораётган "Блэкбёрн"дан қанчалик қўрқади? Албатта очко керак, лекин у бу ишни масалан, чала асосий таркиб билан, қайсидир етакчиларга дам бериш орқали бажаришга уринади. Бошқа йўл йўқ, бир ҳафтада учта ўйин, агар дастлабки иккитасига максимал ёндошилса учинчисида қоқилиши муқаррар. "Блэкбёрн"ни эса, ярим куч билан ҳам енгиш мумкин. Агар ўхшаб қолса. Ўхшамай қолса-чи? У ҳолда, рақиб ўйиннинг кайфини тушуниб олади, ана энди ҳеч қандай Руни-пуниларам ёрдам бера олмайди.

Мана, Манчини. "Сандерленд" билан ўйинда Агуэро билан Силвани майдонга туширмади. Кейин туширилгани эса фойда бермади. Шунақа.

Хўп, ўртамиёналарга нима керак? Англияда клубнинг брэнди, клуб ҳақидаги омманинг фикри муҳим рол ўйнайди. Ҳатто трансляциялардан тушган фойда тақсимланаётганда ҳам ҳисобга олинади бу жиҳат. "Астон Вилла" "Челси"га осонликча ютқазиб бериб, кейинги ўйинда, ўз майдонида "Суонси"ни енгиши мумкин эди. Барчаси тескари бўлди, аммо қизиқроқ, ёрқинроқ бўлди-ку, тўғрими? Улар учун очконинг қанчалиги эмас, унинг қандай қўлга киритилиши ҳам муҳим. Чунки бу клублар ҳам футбол ишлаб чиқарадилар, уни намойиш қиладилар. Улар ҳақида кўпроқ гапирилишиларини, ҳар қадамда хавф кутишларини истайдилар.

Менга нима? Мен учун "Локомотив" қанақа клуб? Мухлисиям кўп эмас, ўртамиёна, пастга, тепага чиқиб тушиб юради. Лекин бу жамоани ҳурмат қиламан. Йўқ, ушбу мавсумда катта амбицияларда кириб келгани ва стадион қургани учун эмас. Мен бу клубни икки йил олдин "Жар"да, "Бунёдкор"га қарши ўйини учун ҳурмат қиламан. Ўша ўйинни ёддан чиқармайман. Қайсидир ўйинда "тенгқурини" йирик ҳисобда янчиб ташлагандир, эсимда йўқ. Аммо "Локомотив" деганда, жамоага очко келтирмаган ўша ўйин ёдга келаверади. Роса муҳокама қилинганди, гўёки "Локомотив" ўша мавсумни айнан ўша ўйин учун ўтказгандек.

Мен орзу қилмаяпман, хаёл сурганим йўқ. Мен аниқ бир муаммони ҳавола қиляпман. Бу шундай муаммоки, клубларимиз футболнинг "томоша статуси"ни унутиб қўйишгандек. Қандайдир пойгада қатнашадилар-у, эгаллаган ўринларга қараб фикрлар ёғилади. Фалон жамоа ҳақида фикр билдирмоқчимисиз, марҳамат, турнир жадвалига қаранг. Эшитганим бор, ҳатто ўртамиёна клублар "барибир "Бунёдкор"дан ютқазамиз-ку" деган фикрда, ўша ўйинда асосий таркибни туширишмас, баъзида айнан ўша ўйинни ўтказвориш учун, битта олдинги турда тозаланиб олишар экан. Клубларни майдондаги ўйини, характери орқали эслаб қолишимиз бирламчи эмасми?

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:20, 10.01.2012.
Ўқилди: 32905 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.