Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" ҳимоячиси Венсан Компани Англия Кубоги III босқичининг "МЮ"га қарши учрашувида Луиш Нанига нисбатан ишлатган қалтис ҳаракати учун ҳакам томонидан четлатилганди.
Англия Футбол ассоциациясининг мустақил назорат қўмитаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиққанидан сўнг Компани яна тўрт учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.
Қўмита биратўла "Манчестер Сити"нинг апелациясини ҳам рад этди. Шундай қилиб, ҳимоячи "Ливерпул"га қарши кечадиган Лига кубоги ярим финал учрашуви, шунингдек, "Уиган", "Тоттенҳэм"га қарши АПЛ ўйинларини ҳам ўтказиб юборади, деб хабар беради The Guardian