Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган учрашувда «Атлетико Мадрид» ва «Вильярреал» жамоалари ўзаро рўбару келишди. «Серамика» ўйингоҳида кечган баҳс, меҳмонларнинг 2:0 кўринишидаги, ишончли ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимнинг биринчи қисмида мезбонлар футболчиси кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Иккинчи бўлимда 1:0 ҳисобида олдинда бораётган мадридликлар сафига заҳирадан Жоау Феликс майдонга тушиб, ўз голи билан ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Ушбу натижадан сўнг, «Атлетико Мадрид» очколари сонини 58 тага етказиб ўз пешқадамлигини мустаҳкамлади. 27 очко жамғарган «Вильярреал» эса 14 поғонадан ўрин олган.
Вильярреал – Атлетико 0:2 (0:1, 0:1)
«Эстадио де ла Серамика»
Голлар: 0:1 – 25, автогол Педраса, 0:2 – 69 Жоау Феликс.
"Вильярреал" – Асенхо, Фойт, Пау Торрес, Альбиоль, Педраса (Эступиньян, 60), Парехо, Капу (Коста, 71), Чуквуэзе, Тригерос (Алекс Баэна, 71), Мойсес Гомес (Бакка, 60), Жерар Морено.
"Атлетико" – Облак, Фелипе, Эрмосо, Савич, Врсалько, Лемар (Жоау Феликс, 46), Льоренте, Коке, Сауль, Корреа (Торрейра, 83), Суарес (Кондогбиа, 76).
Огоҳлантиришлар:
Коста (30), Фелипе (35), Лемар (45), Сауль (47), Альбиоль (51).