“Ливерпуль“ бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг АПЛ, 26-тур доирасидаги “Шеффилд Юнайтед“га қарши (0:2) қайд этган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
“Шеффилд Юнайтед“ бу мавсумда жуда кўп ютқазди, аммо улар билан учрашувлар охиригача ҳаяжонли бўлиб қолиши аниқ. Биз жуда яхши ўйнадик. Биринчи бўлимда учта гол уришимиз мумкин эди. Ҳужумда ҳам яхши ҳаракат қилдик, аммо янада яхшиланишимиз керак.
Кёртис Жонс - ажойиб ўйинчи. Шунинг учун ҳам у майдонда. Барча ёш футболчилар билан бўлгани каби, у ҳам яхшиланиш учун имкониятларга эга ва унга тўғри йул курсатиб, танқид қилиб туриш фойдадан ҳоли эмас. Бугун биз ҳали ҳам курашдан чиқмаганимизни кўрсатмоқчи эдик.
Худди шу нарсани пайшанба куни “Челси“ билан ўйинда ҳам намойиш этишимиз керак. Барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак. Чунки яхши натижасиз Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқиш мушкул. Биз фақат олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз“, - дея немис мутахассисининг сўзларини келтиради BBC